Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, барча соҳаларда коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйлаб энг кўп содир этилган коррупцион жиноятлар қаторига порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, валюта қоидасини бузиш, қалбаки пул ясаш ва ўтказиш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари киради.

Шу сабаб барча соҳаларда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, кадастр тизимида ҳам коррупциянинг олдини олиш бўйича ходимларга тегишли тушунчалар берилмоқда.

Хусусан, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Юнусовнинг таъкидлашича, кадастр тизимида ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик ва бу борада самарали тизимни шакллантириш мақсадида Кадастр агентлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ишлаб чиқилган.

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси фаолиятида ҳам шаффофлик, адолат ва жавобгарлик тамойиллари устувор, порахўрлик, таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашуви каби ҳолатларнинг олдини олиш, тизимни коррупциядан холи соҳага айлантириш пировард мақсад ҳисобланади.

–Бу йўналишда фақат расмий идораларнинг ҳаракати етарли эмас, балки жамоатчиликнинг фаол иштироки ва соҳа ходимларининг биргаликдаги саъй-ҳаракати катта аҳамиятга эга, – А.Юнусов. – Ёдда тутиш керакки, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви адолатни сўндиради, ишончни емиради ва жамият келажагига зарба беради. Қонун талабларини бузганлик эса оғир жавобгарликка олиб келади.

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарияти барча ходимларни ўз хизмат бурчини сидқидилдан, ҳалол ва масъулият билан бажаришга, фуқаролар ва тадбиркорлар ишончини оқлашга чақиради.

Соҳа ходимларининг ҳар қандай шубҳали таклифлари, ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ишонч телефонлари йўлга қўйилган. Жумладан, фуқаролар мурожаати учун (+99871) 231-68-51 (ички 246), (+99897) 411-01-15 телефон рақамлари ишлаб турибди. Муҳими, ҳабар берган мурожаатчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади. Ҳар бир мурожаат қонуний асосда кўриб чиқилиши ва зарур чоралар кўрилиши таъминланади. 

Коррупция ҳақида хабар бериш бу хавф эмас, балки жамият ва келажак олдидаги юксак масъулият. 

Шубҳасиз, коррупцияга қарши аёвсиз курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини беради ва Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилайди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш жамият олдидаги юксак масъулият