Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман ва жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судларида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзуида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

Унда Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди раиси Дилшод Камилов, судьялар Бобомурод Каримов, Хусан Ҳамидов, Болат Султонов, Тўлқин Тўрақулов ҳамда Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси Илгизар Сабиров, раис ўринбосари Акмал Мирзаханов, судьялар Дилмурод Валиев, Жаъфар Курбанов, Отабек Мухаммадиев, Дилмурод Турсунов, Фарҳод Эргашев Тошкент давлат юридик университети талабалари билан давра суҳбатлари, очиқ дарслар ва маънавият соатлари ўтказишди.

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилаётгани, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилгани тилга олинди.

Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилаётгани эътироф этилди.

Талабалар мулоқот давомида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, суд амалиёти, ҳуқуқий база, мазкур жиноятнинг келиб чиқиши ва уни олдини олиш борасида олиб борилаётган чора тадбирлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ва “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунлар коррупцияга қарши курашишда муҳим аҳамиятли ҳужжатлар ҳисобланиши таъкидланди.

Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарор ҳамда 2021 йил 6 июлда имзоланган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатга асосан мамлакатимизда қоррупцияга қарши курашиш ва ошкоралик, шаффофликни таъминлаш мақсадида белгиланган қатор вазифалар хусусида ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан судьялардан жавоблар олишди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзуида очиқ эшиклар куни ташкил этилди