Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар Фориш тумани суд тизимида ҳам амалга оширилмоқда.

Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик андозаларини жорий этиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда. Барча соҳалардаги сингари суд тизимида ҳам “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг коррупция билан боғлиқ жиноятларга оид 210, 211, 212, 213-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.

Шу ўринда, “Хўш коррупция ўзи нима ва унинг ижтимоий хавфлилик хусусияти нимада?” деган ўринли савол туғилади. Коррупция тушунчасига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонунининг 3-моддасида таъриф бериб ўтилган бўлиб, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.

Ушбу қонуннинг 7-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жинотяларга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳисобланади. Жумладан, коррупцияга қарши курашишда мазкур давлат органлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.  

Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлайди.

Бундан англашиладики, Янги Ўзбекистонимизда коррупцияга қарши бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинаётганлиги ва унинг ижроси юзасидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг коррупция билан боғлиқ жиноятларга оид 210, 211, 212, 213-моддаларига жавобгарлик чорасини кучайтириш билан боғлиқ бир қатор ўзгартишлар киритилганлиги давлатимизда коррупцияга қарши курашиш ишлари янги поғонага чиқди, дейиш мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз эндиликда мамлакатимиз равнақи учун ушбу иллатга қарши курашишни асосий бурчимиз, деб билишимиз лозим.

Салим Ботиров,

Жиноят ишлари бўйича Фориш  

туман суди раиси  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция иллат, унинг олдини олиш муҳим вазифамиз