Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашни жадаллаштириш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини модернизация қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги тегишли қарорига мувофиқ, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкларининг 200 миллион доллар кредит маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасидаги қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Хусусан, қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 57,5 миллион доллар, ускуналар, жиҳозлар ва тез ёрдам автотранспорт воситалари харид қилишга 97,5, кадрларни ўқитиш ва малакасини оширишга 6,5, ахборот-коммуникация тизимини жорий этишга 23,5, лойиҳани амалга ошириш гуруҳини сақлаш ва молиявий харажатларгаэса 10,5 миллион доллар кўзда тутилган.

Аммо юқоридаги қарорнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан лойиҳани амалга ошириш самарадорлиги ҳамда техник-иқтисодий асосларда кўзда тутилган натижаларга эришилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилганда бир қатор камчиликлар аниқланди. Масалан, халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратиш режалаштирилган 200 миллион доллар кредит маблағидан 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 3,9 миллион доллари ўзлаштирилган холос.  

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги қарори билан тасдиқланган 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига асосан жорий йилда лойиҳа доирасида 20 миллион доллар маблағларни ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, шу йилнинг 10 ойи давомида 17,3 минг доллар ўзлаштирилган. 

Шу билан бирга, қарорга биноан, 2022 йилнинг 1 февралига қадар лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиб, экспертиза органларидан ижобий хулосаларни олган ҳолда тасдиқлатиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган бўлса-да, бугунги кунгача бу ишлар амалга оширилмаган. 

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаевга “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида”ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга қарши чоралар натижадорлиги қандай? — Вазирга парламент сўрови юборилди