Коронавирус Жанубий Кореяда ҳам тез тарқалмоқда
Бу ерда ҳозиргача вирус юқтириб олганлар сони 433 кишига етди.
Бу ерда ҳозиргача вирус юқтириб олганлар сони 433 кишига етди.
Коронавирус мамлакатнинг Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто вилоятида айниқса тез тарқалмоқда, деб маълум қилди Корея республикаси бош вазири Чон Се Гюн.
“Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто вилоятида сўнгги пайтлари коронавирусдан касалланганлар сони тез ортмоқда, шу боис бу жойлар “юқумли касалликлардан назорат қилинадиган алоҳида ҳудуд“, деб эълон қилинади ва офатни бартараф қилиш учун кескин чоралар кўрилади“, — деди Чон Се Гюн коронавирусга қарши кураш бўйича марказий штабнинг кенгайтирилган мажлисида.