Коронавирус кенг тарқалиши туфайли хорижликлар Индонезияни тарк этмоқда
Коронавирус кенг тарқалиши туфайли Индонезияни тарк этаётган хорижликларнинг тўлқини борган сари кучайиб бормоқда, дейилади “CNBC Indonesia” хабарида.
Япония ўз фуқароларининг чиқиб кетиши учун ҳаракатни фаоллаштирди, 192 нафар япониялик мамлакатдан чиқиб кетди, яна 2000 нафар япон ватанга қайтиш учун ариза берган.
Жанубий кореялик 80 нафар фуқаро, шунингдек, тайванлик 90 нафар тадбиркор Индонезиядан чиқиб кетди.
Аввалроқ Саудия Арабистони ўз фуқароларига Индонезияга бормай туришни тавсия этгани маълум қилинганди.