ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани”да “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида “Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади” шиори остида қардош халқлар ёзувчи ва шоирларининг асарлари кўргазмаси ҳамда давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Баҳодир Раҳмонов сўз олиб, аҳоли орасида китобхонлик маданияти юксалтириш, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, қардош халқлар томонидан ёзилган асарлар нафақат ўқувчилар томонидан қизиқиш билан қабул қилинаётганини, балки улар миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этди.
Кўргазмада 200 дан ортиқ бадиий, тарихий ва шеърий асарлар намойиш этилди.
[gallery-20367]
Тадбирда миллий маданий марказлар вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, шунингдек, ёш китобхонлар иштирок этди. Улар ўзаро мулоқот қилиб, фикр алмашди, кўргазмада тақдим этилган асарларнинг аҳамияти ҳақида баҳс-мунозара ўтказди.
Мазкур тадбир ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва миллатлараро бағрикенглик руҳини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишиши билан аҳамиятли.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА