Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳити яратиш борасида олиб борилаётган изчил давлат сиёсати хорижда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Корея Республикасининг “Evergreen Motors Group” компанияси бошқаруви раиси Ким Чанг Кеонг бошчилигидаги ишбилармонлар, жамоат ва таълим соҳаси вакилларидан иборат делегация ташрифи доирасида ташкил этилган учрашув ва бизнес-форумларнинг асосий мавзуси ушбу масалаларга бағишланди.

2017 йил ноябрь ойида Корея Республикасига амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф ва унинг якуни бўйича эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини аниқ амалий мазмун билан бойитиб, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.

Тадбиркорларнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифидан кўзланган асосий мақсад – ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, маҳаллий шериклар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, турли соҳаларнинг 15 нафар вакилидан иборат нуфузли делегация Қорақалпоғистонда ҳамкорликда ишлашга алоҳида қизиқиш билдирди.

Меҳмонлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов билан учрашиб, инвестиция, таълим, сайёҳлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, бизнес-форум ўтказилди. Республика кардиология диспансери, Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиали, Беруний туманидаги Шошилинч тиббий ёрдам маркази ва И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига ташриф уюштирилди.

Бизнес-форум доирасида ҳудуднинг сармоя ва туризм салоҳиятига оид тақдимотлар ўтказилди, Жанубий Корея делегацияси ва Қорақалпоғистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперацион биржа ташкил этилди. Ким Чанг Кеон учрашув иштирокчиларига Корея Республикаси делегацияси таркибида ишбилармонлар, жамоат ва таълим соҳаси вакиллари борлиги ва улар Қорақалпоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун аниқ лойиҳаларни муҳокама этиш истагида эканини маълум қилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида хориж сармояси иштирокидаги 91 корхона рўйхатдан ўтган. Уларнинг аксарияти Хитой, Россия, Корея Республикаси, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар сармояси иштирокида ташкил этилган корхоналардир. Ушбу корхоналар қизилмия ўсимлиги илдизини қайта ишлаш, енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, турли хизматлар кўрсатиш ҳамда нефть ва газ тармоқларида фаолият юритади.

“Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси, “Мўйноқ”, “Амударё”, “Беруний”, “Қўнғирот”, “Тахиатош”, “Хўжайли” ва “Чимбой” кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий корхоналар учун тақдим этилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳудудда кўчмас мулк бўйича ноль қийматдаги махсус ижара тизими амал қилади.

Учрашувда Қорақалпоғистон ҳудудида жанубий кореялик сармоядорларни жалб қилган ҳолда қизилмия илдизини чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақанинг сайёҳлик салоҳиятига доир тақдимотлар Қорақалпоғистоннинг диққатга сазовор жойлари, маданияти, турмуш тарзи, табиий ландшафти, тарихий-археологик ёдгорликларига бағишланди. Шубҳасиз, Қорақалпоғистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришда Нукус шаҳрининг асосий диққатга сазовор маскани – И.Савицкий номидаги давлат санъат музейининг ўрни беқиёс. Бу ерда халқ амалий-декоратив, тасвирий санъат асарлари, қадимий ва ўрта асрларга оид ишларни ўз ичига олган минглаб ноёб экспонатлар сақланмоқда.

Корея Республикаси делегацияси ташрифи якунида инвестициялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Меҳмонлар, шунингдек, Республика кардиология диспансери, Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиали фаолияти, ушбу муассасаларнинг моддий-техник базасини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича режалар билан танишди. Келажакда Нукус шаҳридаги мазкур тиббиёт муассасаларида ҳамкорликда илмий-амалий тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.

Ташриф якунида меҳмонлар “Саҳродаги Лувр” номи билан машҳур ва жаҳон санъат хазинасининг нодир асарлари сақланадиган И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида бўлдилар. Делегация раҳбари – “Evergreen Motors Group” компанияси бошқаруви раиси Ким Чанг Кеон музейнинг фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореялик ишбилармонлар Қорақалпоғистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда