Корея Республикаси бизнес-миссиясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Astrum IT” академиясида “Ўзбекистон – Корея” бизнес-форуми ўтказилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда делегация таркибида мамлакатимизга келган 114 та йирик компания вакиллари ҳамда 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар билан ҳудудда амалга ошириладиган янги лойиҳалар ва ундан кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.  

Қайд этилганидек, Тошкент вилояти ва Корея Республикаси тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми йилдан йилга ўсмоқда. Жорий йилнинг беш ойи якунларига кўра, томонларнинг савдо кўрсаткичлари яна 114 фоизга ортиб, 15 миллион доллардан ошди. Эндиликда яшил энергия, озиқ-овқат маҳсулотлари, АКТ, биофармацевтика ва нанотехнологиялар, электроника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланилади. 

Ҳозиргача Тошкент вилоятида кореялик ҳамкорлар иштирокидаги 88 та корхона фаолият юритмоқда. Улар томонидан умумий қиймати 50 миллион доллардан ортиқ бўлган ўнлаб саноат лойиҳалари амалга оширилди. Айнан мазкур бизнес-форум икки давлатнинг кўплаб тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва бунинг натижасида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.  

Форум давомида "Нурафшон бизнес-сити"да амалга оширилаётган ишлар, "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолияти, ҳудудлар имкониятлари, бизнес учун инвесторларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Мулоқот давомида туризм, таълим, қурилиш ва бунёдкорлик каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди ҳамда меморандумлар имзоланди. Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилди. 
Меҳмонлар ҳудуддаги ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореялик инвесторлар истиқболли лойиҳалар билан танишди