Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Корея Республикаси Ҳукумати томонидан “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга ошириш учун Корея экспорт-импорт банкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (кейинги ўринларда – ИРҲ жамғармаси)дан Ўзбекистон Республикасига 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга жами 74 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги Корея вонида имтиёзли қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

Лойиҳанинг умумий қиймати 88,78 миллион АҚШ долларини, жумладан, 74 миллион АҚШ доллари қарз маблағлари ҳамда 14,78 миллион АҚШ доллари солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улушини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш, шунингдек, ИРҲ жамғармасининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ ИРҲ жамғармасининг қарз маблағлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади;

ИРҲ жамғармасининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “O‘zmedimpeks” давлат муассасаси Лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер комиссиясининг ишчи органи ва тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;

Лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши ёки бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.

3. Қуйидагилар:

“Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

“Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ИРҲ жамғармасининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

“Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси доирасида харид қилинадиган тиббий жиҳозларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти 3, 3а–3н-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Экспорт-импорт банки ўртасида имзоланган қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.

5. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖга ИРҲ жамғармаси қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартнома имзолаш ваколати берилсин.

6. Белгилансинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжлари ҳамда хатлов натижалари асосида тиббий асбоб-ускуналарнинг рўйхати, миқдори ва техник тавсифларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Лойиҳа доирасида:

манфаатдор вазирлик ва идораларга зарур ҳисобот ва ҳужжатлар ИРҲ жамғармасининг талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини;

Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳага жалб қилиниши кўзда тутилган тиббиёт муассасаларининг самарали фаолият олиб боришини;

харид қилинадиган тиббий асбоб-ускуналар ҳамда материаллар етказиб берилгунига қадар тиббиёт муассасаларида жиҳозларни жойлаштириш ва ўрнатиш учун тегишли бинолар тайёрланишини;

тиббиёт ходимларининг етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналар ҳамда замонавий технологиялар ва ахборот техника воситаларидан фойдаланиш бўйича ўқитилишини;

белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур шароитларнинг яратилишини таъминласин.

8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Лойиҳани амалга ошириш даврида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровномасига асосан товарлар ва ускуналарни сотиб олиш, белгиланган манзилга етказиб бериш бўйича хизматларни, шунингдек, Лойиҳани молиялаштириш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратсин;

Лойиҳани молиялаштириш учун 2024 йилдан бошлаб зарур маблағларнинг Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилишини таъминласин.

9. Ҳисоб палатаси Лойиҳа доирасида жалб этиладиган ва ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек, Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида кўзда тутилган кўрсаткичларга эришилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

10. Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виза талабномаларига биноан мазкур Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

11. Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш.Иноятов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н.Туйчиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                  Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2023 йил 31 июль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида