Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Ташриф доирасида Инчхон эркин иқтисодий зонаси (IFEZ) директори ўринбосари, "Pangyo Techno Valley" саноат зонасини ривожлантириш бўлими раҳбари, шунингдек, биотехнология бўлими бошлиғи ва "Gyeonggi Bio Center" биомарказининг ривожланиш гуруҳи раҳбарлари билан ўзаро музокаралар ўтказилди. 

Ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот йўналишлари яратилиш тарихи ҳақида мамлакатимиз делегацияси аъзоларига батафсил сўзлаб берилди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида. Қайд этилишича, музокаралар доирасида томонлар ҳамкорликнинг кўплаб истиқболли йўналишларини белгилаб олишга мувафақ бўлган. 

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон фармацевтика олий ўқув юртлари, "Тошкент Фарма Парк" инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери ҳамда "Gyeonggi Bio Center" биомаркази ўртасида тажриба ва кадрлар алмашинувига келишиб олинган.

Мазкур компания раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантиришдан манфаатдорлигини, Кореянинг биотехнология марказларида мамлакатимиз олимлари малака оширишида кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея биомарказлари билан тажриба ва кадрлар алмашинувига келишиб олинди