Хабарингиз бор, бугун Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида Отабек Сатторийнинг ишига оид очиқ суд мажлиси бошланди.

Эътиборни тортган жиҳати, мазкур суд очиқ-ошкора кўрилиб, унда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва блогерларнинг фаол иштирок этгани бўлди. Жумладан, “Eurasianet.org”нинг Марказий Осиё бўйича редактори Питер Леонард (Leonard Peter Dominic, Ирландия фуқароси) ҳам суд ишини бевосита кузатиб, ижобий фикр билдирди.

Кўпчиликнинг эътиборида бўлган мазкур жиноий иш очиқ суд мажлисида ўтаётгани мамлакатимизда демократик тизим асосига қурилаётган судғҳуқуқ соҳасида шаффофлик, очиқ-ошкораликнинг таъминланаётганини яна бир бор кўрсатди.

Суд жараёнида журналист ва блогерларга техник воситалардан бемалол фойдаланишга рухсат берилди. Бундай имкониятдан фойдаланган айрим блогерлар суд жараёнларини ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри узатиб, фойдаланувчиларни вазият билан таништириб борди. Ҳеч қандай тўсқинлик ва ғайри ихтиёрий ҳолатлар кузатилмади.

Суднинг биринчи кунида асосан блогерга қўйилган айбловлар ўқиб эшиттирилди. Аввал хабар берганимиздек, О.Сатторий Шеробод туманидаги “Чинора гул барака” МЧЖга қарашли деҳқон бозорида ярмарка ташкил этилмагани ва бозордаги бошқа салбий камчиликларни қўл телефонига видеотасвирга туширган.

Салбий мазмундаги видеоролик тайёрлаш жараёнида эса у бозор масъул ходимлари билан тортишиб қолган. У мазкур МЧЖ раҳбари Л.Тўраевга телефон қилиб, унга бозорни видеотасвирга олиш жараёнида ўзи фойдаланиб юрган “RedMI-5+” русумли қўл телефон аппарати синиб қолганини рўкач қилиб, агарда унга янги “Vivo-Х50” русумли уяли телефон аппарати олиб берса, ушбу бозор ҳудудига камчиликларни аниқлаш мақсадида бормаслигини, агар ушбу телефон аппаратини олиб бермаса, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни, шу жумладан бозордаги салбий ҳолатлар туширилган видеотасвирларни интернет ижтимоий тармоғига тарқатиб юборишини айтиб, ундан товламачилик йўли билан “Vivo-Х50” русумли қўл телефон аппарати олиб беришини талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Сатторий ўзининг яшаш уйи олдида фуқаро Л.Тўраевдан товламачилик йўли билан талаб қилган “Vivo-Х50” русумли қўл телефон аппаратини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Фуқаро О.Сатторий ўзининг ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган “Товламачилик, яъни такроран, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаат беришни ёки мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчининг мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш” жиноятини қасддан содир этган.

Бундан ташқари, О.Сатторийга шу мазмундаги яна бир неча айблов қўйилган. Очиқ суд мажлисида жабрланувчилар фикрлари тингланди. Айбланувчи эса айбловларни рад этмоқда.

Мазкур иш билан боғлиқ суд жараёни давом этади. Тафсилотлар билан батафсил таништириб борамиз.

Муаттар Бурҳонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўпчиликнинг диққат марказида бўлган жиноят иши очиқ суд мажлисида ўтказилиб, онлайн транслация қилинди. НЕГА?..