Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қурилиш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Жорий йилда мамлакатимизда Ипотека дастури асосида 207 та массивда 1 минг 75 та кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилмоқда. Жами хонадонлар сони – 45,5 мингни ташкил этмоқда.

Мазкур уйларнинг қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан Қурилиш соҳасида назорат инспекциялари томонидан назорат ўрнатилган. Қурилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича жами 2 минг 880 та ёзма кўрсатмалар берилган. Уйлар қурилишида 52 та ҳолат бўйича жами 2 миллиард 783 миллион сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар ҳажми чегириб қолинди.

Шунингдек, 47 та мансабдор шахсга нисбатан чора кўриш учун ҳужжатлар тайёрланиб, судларга юборилди. Қолаверса, қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилган 12 та объектда ишлар вақтинча тўхтатилди. Объектларда сифатсиз материал ва буюмлардан фойдаланилганлик учун тегишли ташкилотларга 26 та тақдимнома киритилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп қаватли уйлар қурилиши бўйича 47 та мансабдор шахсга нисбатан чора кўрилади