Юртимизга куз фасли кириб келиши билан салқин об-ҳаво бошланди. Шу боис, барча ҳудудлар қатори Тошкент вилоятида ҳам мавсумга тайёргарлик жараёнлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Янгийўл туманида мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишиш асносида бунга яна бир бор амин бўлдик.
Туманда жами 131 та кўп қаватли уй-жойлар бор бўлиб, 12 та МФЙ ҳудудида жойлашган. Улардаги хонадонлар сони 4 минг 77 тани ҳамда аҳоли 14 минг 620 нафарни ташкил этади. Кўп квартирали уй-жойларни 2025/2026 йилларда куз-қиш мавсумига комплекс тайёрлаш бўйича “Манзилли дастур” тасдиқланган.



Бугунги кун ҳолатига кўра, тумандаги кўп қаватли уйларни 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида Бошқарув сервис компанияларининг ўз маблағлари ҳисобидан қуйидаги ишлар олиб борилди. Хусусан, 9 та уйнинг 1700 м2 том қисми мукаммал ва жорий таъмирланди. 13 та уйнинг кириш йўлагига темир эшиклар ўрнатилди. 15 уйнинг 60 та кириш йўлаклари мукаммал таъмирдан чиқарилди. 10 та домофон ҳамда 120 дона кодли қулфлар ўрнатилди. 16 уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникациялари жорий ва мукаммал таъмирланди. 5 та уйнинг 14 м2 фрамуга ромлари пластик ромларга алмаштирилди. 22 уйнинг фасад қисмида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.


Тумандаги барча Бошқарув сервис компанияларида енгил автомашина, хар бирида 1 та юк ташувчи мотоцикл мавжуд бўлиб, соҳага оид турли хилдаги асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган.
Куз-қиш мавсуми даврида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби ишлар мавсум кўнгилдагидек ўтишига хизмат қилади.
Ш.Маматуропова, ЎзА