2023 йил 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси референдумида  халқимиз ўз келажаги, мамлакатимиз эртаси учун овоз берди.

2023 йил 1 май куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК Раиси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси референдумининг натижалари бўйича маълумот берди.

Брифингда қайд этилганидек, жами овоз берувчиларнинг 16 миллион 673 минг 189 нафари ёхуд овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи овоз беришда иштирок этган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Куннинг иккинчи ярмида матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси референдумининг якуний натижаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. 

Марказий сайлов комиссияси аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев 2023 йилнинг 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш якунлари бўйича баённомани ўқиб эшиттирди. 

Қайд этилганидек, референдумда сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар овоз берувчи фуқаролар киритилган. Шунингдек, хорижий мамлакатлардаги 55 та референдум участкаларида 307 минг 895 минг фуқаро рўйхатга киритилган. 

Йиғилишда айрим референдум участкаларида аниқланган қоидабузарликлар туфайли овоз бериш якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу участкалар бўйича ҳақиқий эмас, деб топилгани таъкидланди. Шундан кейинги натижалар бўйича овоз берганлар 16 миллион 667 минг 97 нафар (84,51 фоиз)ни ташкил этди. Референдумга қўйилган масала бўйича “ҳа” деб жавоб берганлар сони 15 миллион 34 минг 608 нафар, “йўқ” деб жавоб берганлар сони 1 миллион 558 минг 817 нафарни ташкил этади. Шунингдек, 773 минг 672 та овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси референдум якунлари бўйича қабул қилинган қарорни референдум ўтказилгандан кейин кўпи билан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва расмий манбаларда эълон қилади.

Йиғилишда Марказий сайлов комиссиясининг кун тартибидаги масала бўйича қарори қабул қилинди. Унга кўра, референдумда овоз берувчиларнинг 84,51 фоизи иштирок этгани инобатга олиниб, 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳақиқий, деб топилди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни референдумда умумхалқ овози билан қабул қилинган, деб ҳисобланди.

Қайд этилганидек, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни ушбу қарор расмий эълон қилинганидан кейин кучга кирган деб ҳисобланади. Мазкур қарор расмий эълон қилинган куннинг ўзида унинг ижросини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Муҳтарама КОМИЛОВА, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий қонун умумхалқ овози билан қабул қилинди