Мамлакатимизда жорий йил 25 июндан 5 июлга қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.

Жойларда кенг жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокама ва суҳбатлар ташкил этилаётир.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар вакиллари қатнашди. Дастлаб, биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Таъкидланишича, конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда  билан  16 та янги  норма киритилмоқда.

Жумладан, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг тақиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Конституция билан белгилангани айтиб ўтилди. 

Шунингдек, никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги, тенг ҳуқуқлиликка асосланиши, болаларнинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши экани конституциявий мустаҳкамланиши айтиб ўтилди. 

Мулоқотда барча соҳа мутахассислари томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Қатнашчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ёзиб олинди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бошланди