Конституция — мамлакатнинг асосий қонуни, давлат ва жамият ҳаётини тартибга солиб турадиган бош ҳужжати.

Шу боис ҳам уни мукаммал тарзда мустаҳкамлаб қўйиш, замонавий ўзгаришларга мос равишда такомиллаштириш ҳаётий заруратдир.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар ана шундай заруратни — мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирди. Жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида юзага келган туб ўзгаришлар, “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш Бош қомусимизни янада такомиллаштиришни тақозо этди.  

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори билан  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси 25 июндан бошлаб умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган эди. Муҳокамалар қизғин, таклифлар бисёр бўлгани сабабли умумхалқ муҳокамаси шу йилнинг 1 августига қадар узайтирилди. Шу боис жойларда ушбу лойиҳа мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда, халқимиз томонидан кўплаб таклифлар берилмоқда. Умумхалқ муҳокамасидаги таклифлар нафақат юзма-юз учрашувлар, бевосита қабуллар давомида, балки “Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси ёки 1341 қисқа рақами орқали ҳам қабул қилинаяпти.

Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган умумий таклифлар сони 23 июль ҳолатига 89 минг 807 тани ташкил этмоқда. Шундан 67 минг 963 таси 1341 қисқа рақами орқали, 20 минг 173 таси “Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси орқали, 1 минг 302 таси фуқароларнинг бевосита қабули орқали, 369 таси эса жамоавий тарзда келиб тушган.

Таклиф берувчиларнинг жинс тоифасига эътибор қаратадиган бўлсак, Конституциявий ислоҳотлар жараёнида эркаклар аёлларга нисбатан фаол иштирок этаётганини кўриш мумкин. Яъни, 51 минг 301 та таклифнинг ташаббускори эркаклар, 33 минг 285 тасиники эса аёллардир. 5 минг 221 та таклиф аноним тарзда келиб тушган.

Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ экан, халқимизнинг бераётган таклиф ва ташаббуслари Конституциявий комиссия аъзолари томонидан, албатта, батафсил ўрганилиб, эътиборга олинади. Бу эса халқчил, ҳаётий, пишиқ ва пухта Конституция яратилишида муҳим омил бўлади. 1 августга қадар ҳали муддат бор. Бош қомусимизни такомиллаштириш учун ўз таклифларимизни беришга, келажагимиз равнақи учун ҳисса қўшишга имконимиз бор...

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий қонун лойиҳаси: таклифлар сони 90 мингга яқинлашди