3 декабрь – шунчаки Халқаро ногиронлар куни эмас, балки жамият учун ўзига хос ҳисобот куни. Бу сана бизни Конституция ва қонунлар билан кафолатланган, халқаро Конвенцияда мустаҳкамланган ҳамда Президентимиз фармон ва қарорларида белгилаб қўйилган ҳуқуқларнинг амалдаги ижроси устида яна бир бор фикрлашга чорлайди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқи олий қадрият сифатида мустаҳкамланган. Қомусимиз ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи таъминланишини давлат сиёсатининг ажралмас қисмига айлантирган ҳолда, бу борада халқаро стандартга мос пойдевор яратди. Хусусан, Конституциянинг 57-моддасига кўра, “Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари ҳуқуқи давлат ҳимоясида”.

Давлат ногиронлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳа объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратади, ишга жойлашиши, таълим олишига кўмаклашади, зарур ахборотни тўсиқсиз олишини таъминлайди. Бу модда ногиронликка фақат тиббий ҳолат эмас, балки жамият ва муҳит билан боғлиқ ижтимоий-маънавий масала сифатида қарашга халқаро ёндашувни миллий қонунчилигимизда олий даражада мустаҳкамлаган.

Янги таҳрирдаги Конституция, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётий муҳим ҳуқуқларини ҳам аниқ белгилаб берди. Жумладан, улар адолатли шароитда меҳнат қилиши, соғлиғини сақлаши, таълим олиши ва бошқа ҳуқуқлардан ҳеч қандай тўсиқ ва камситишсиз бошқалар билан тенг равишда фойдаланиши кафолатланди.

Конституциявий кафолат, халқаро мажбурият билан уйғунлашган ҳолда, инклюзив ривожланиш йўлидаги қатъий позициямизни кўрсатади.

Ўзбекистон 2021 йил Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилди. Шу тариқа мамлакатимиз ногиронликка инсон ҳуқуқи нуқтаи назаридан ёндашиб, тўсиқсиз муҳит ва жамиятда тўлиқ иштирок этиш учун халқаро стандарт асосида муайян мажбуриятларни зиммасига олди.

Юртимизда 2020 йил 15 октябрь куни “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Ушбу ҳужжат ногиронларни ижтимоий ҳимоя ва реабилитация қилиш, улар учун тўсиқсиз муҳит яратиш ва инклюзивликни амалга ошириш билан боғлиқ асосий тамойилларни белгилади.

Конвенция талабини амалга ошириш мақсадида 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси қабул қилиниб, асосий йўналишлар сифатида жамоат бинолари, транспорт ва шаҳар инфратузилмасини мослаштириш, ногирон болалар ва ёшлар учун таълим, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, тиббий-ижтимоий ва давлат хизмати имкониятини кенгайтириш назарда тутилди.

Сўнгги йиллардаги Президент фармон ва қарорлари ногиронлар ҳаётини яхшилашга қаратилган аниқ, манзилли механизм яратди. Хусусан, 2025 йил 8 майдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон билан ногиронлар бандлигини таъминлашга кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари учун молиявий рағбатлантириш йўлга қўйилди. Уларнинг электрон реестри ва иш ўринларини захиралаш электрон тизими жорий этилди, ногиронлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бозорга чиқариш ва реализация қилишга кўмаклашиш тизими яратилди.

2024 йил 18 июлдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор эса барча шаҳарсозлик лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш, 2024-2025 йиллардан бошлаб кўча, чорраҳа, жамоат транспорти ва бинолар ногиронлар эҳтиёжига мос равишда қайта жиҳозлашни назарда тутади. Ижтимоий инспекция ваколатли назорат идораси сифатида белгиланиб, тўсиқсиз стандарт устидан доимий давлат назорати амалга оширилиши жорий қилинган.

Президентнинг 2023 йилдаги қарори билан ногиронларни замонавий протез-ортопедия воситалари билан таъминлаш, давлат хизматида навбатсиз қабул қилиш ва бепул юридик ёрдам кўрсатиш каби имтиёзлар белгиланди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқи бўйича халқаро мажбурият бажарилишида миллий институтлар, жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси ва Ногиронлар жамияти ҳамкорлиги муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий йил 19 ноябрь куни “Ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган тўсиқсиз муҳит ҳолати”ни ўрганишга қаратилган мониторинг амалга оширилди. Тадбир орқали Тошкент халқаро аэропорти ва Тошкент темир йўл вокзалида тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати, жумладан тактил йўлаклар, махсус ёрдам нуқталари, ходимлар тайёргарлиги ва транспорт воситаларига мослаштирилган шарт-шароит ўрганилди. Бундай мунтазам ва очиқ мониторинг тўсиқсиз муҳитни янада такомиллаштириш, амалдаги инфратузилмани халқаро стандартга мослаштиришга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган сиёсати ногиронлар учун тўлақонли ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилган. Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туман, шаҳар ва маҳаллалар даражасида сўзсиз, очиқ ва тўлиқ амалга оширилиши, ногирон шахслар учун барча шарт-шароит таъминланишининг муҳим шартидир. Зеро, ҳар бир инсон ўз ҳуқуқидан тўлақонли фойдалана олиши учун жамият онги ва инфратузилмани тўлиқ инклюзив қилиш муҳим вазифамиздир.

Ўткир Очилов,

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституцияда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари кафолатланган