БМТ экспертлари таҳлилига қараганда, жаҳондаги 66 давлат Конституциясида хорижий фуқароларга бошпана бериш ҳуқуқи кафолатланган. Шу ўринда чет эл тажрибасини турли минтақа ва қитъалар кесимида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

(2-мақола)

Яқин хориж

Дастлаб Марказий Осиё минтақасидаги бошпана беришнинг аниқ конституциявий ҳуқуқига эга мамлакатлар тажрибасига тўхталамиз.

Қирғизистон Конституциясининг 19-моддасига кўра, “...халқаро мажбуриятларга мувофиқ Қирғизистон Республикаси сиёсий асосда, шунингдек инсон ҳуқуқи ва эркинлиги бузилганлиги сабабли таъқиб қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бошпана беради”. Мазкур ҳужжат 2010 йил 27 июндан кучга кирган.

1994 йил 6 ноябрда қабул қилинган ва 2003 йил 22 июнда ўзгартирилган Тожикистон Республикаси Конституциясининг 16-моддасида қайд этилишича, “Тожикистон инсон ҳуқуқлари бузилиши қурбонига айланган чет эл фуқароларига сиёсий бошпана бериши мумкин”.

1992 йил 18 майда қабул қилинган ва 2003 йил 15 августда ўзгартирилган Туркманистон Конституциявий қонунининг 8-моддаси “...Туркманистон ўз мамлакатида сиёсий, миллий ёки диний эътиқоди учун таъқибга учраган чет эл фуқароларига бошпана ҳуқуқини бериши” кафолатланган.

Энди МДҲ таркибидаги бошқа айрим давлатлар амалиётига мурожаат қиламиз.

1994 йил 1 мартда ҳаётга татбиқ этилган Беларусь Конституциясининг 12-моддаси: “Беларусь Республикаси сиёсий, диний эътиқоди ёки этник мансублиги учун бошқа давлатда таъқибга учраган шахсларга бошпана бериш ҳуқуқини қўллаши мумкин”.

1995 йил 24 августда қабул қилинган ва 2010 йил 15 октябрда ўзгартирилган Грузия Конституциясининг 47-моддаси: “...халқаро ҳуқуқнинг умумий тарзда эътироф этилган қоидалари асосида ва қонунда белгиланган тартибда Грузия чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бошпана беради”.

1994 йил 29 июлдан кучга кирган Молдова Конституциясининг 19-моддаси: “...бошпана ҳуқуқи қонунга мувофиқ ва Молдова Республикаси қўшилган халқаро шартномаларга риоя қилган ҳолда берилади ва бекор қилинади”.

Озарбайжоннинг 1995 йил 12 ноябрда тасдиқланган Конституциясида 70-модда мавжуд: “...эътироф этилган халқаро ҳуқуқий стандартга мувофиқ, Озарбайжон Республикаси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга сиёсий бошпана беради”.

1993 йил 12 декабрда кучга кирган ва 2008 йил 31 декабрда ўзгартирилган Россия Конституциясининг 63-моддаси: “...Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бошпана беради”.

1996 йил 28 июнда қабул қилинган ва 2010 йил 30 сентябрда ўзгартирилган Украина Конституциясининг 26-моддаси: “...чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда белгиланган тартибда бошпана берилиши мумкин”.

Осиё

Энди мамлакатимиз жойлашган қитъа – Осиё давлатларининг бошпана бериш соҳасидаги конституциявий тажрибасига назар соламиз.

1982 йил 4 декабрдан амалдаги, 2004 йил 14 мартда ўзгартирилган Хитой Конституциясининг 32-моддаси: “Хитой Халқ Республикаси Хитой ҳудудидаги чет элликларнинг қонуний ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилади. Мамлакат ҳудудида чет элликлар ХХР қонунларига риоя қилишлари шарт. Хитой сиёсий сабабга кўра талаб қилинадиган ҳолатларда чет элликлар учун бошпана бериши мумкин”.

1945 йил 18 августда қабул қилинган ва 2002 йилда ўзгартирилган Индонезия Конституциясининг 28-моддаси: “...ҳар бир инсон ўзи, оиласи, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқига дахлдор амалларни бажариш ёки бажармаслик қўрқуви таҳдидидан ҳимояланиш ҳамда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга; ҳар бир инсон қийноқдан ёки ғайриинсоний ва камситувчи муомаладан озод бўлиш ҳамда бошқа мамлакатдан сиёсий бошпана олиш ҳуқуқига эга”.

2005 йил 15 октябрда жорий этилган Ироқ Конституциясининг 21-моддаси: “...қонун асосида Ироқда сиёсий бошпана ҳуқуқи халқлар манфаатини, инсон ҳуқуқини, тинчлик ва адолатни ҳимоя қилгани туфайли таъқибга учраган ҳар бир чет эллик учун давлат томонидан кафолатланади”.

1979 йил 24 октябрда қабул қилинган ва 1989 йил 28 июлда ўзгартирилган Эрон Конституциясининг 155-моддаси: “Агар шахс Эрон қонунларига биноан хоин ва қўзғолончи сифатида қаралмаса, Эрон Ислом Республикаси ҳукумати сўраётганларга сиёсий бошпана бериши мумкин”.

1991 йил 15 августда кучга кирган ва 2003 йил 6 майда ўзгартирилган Лаос Конституциясининг 51-моддаси: “Лаос Халқ Демократик Республикаси озодлик, адолат, тинчлик ва илмий сабаб учун курашгани туфайли таъқибга учраган чет элликларга бошпана беради”.

1992 йил 13 январда қабул қилинган Монголия Конституциясининг 18-моддаси: “...фуқаролиги бўлмаган, сиёсий бирлашмаларда иштирок этгани ёки эътиқоди туфайли, сиёсий ёки бошқа фаолияти сабаб таъқибга учраган шахсларга уларнинг асосли сўрови бўйича Монголияда бошпана берилиши мумкин”.

Саудия Арабистони Маслаҳат кенгаши асосий тизимида 1992 йил 1 мартда қабул қилинган ва янги Конституция деб юритиладиган Қирол фармонининг 42-моддаси: “Агар жамоат манфаати талаб қилса, Давлат сиёсий бошпана беради. Қоидалар ва халқаро шартномалар жиноятчиларни экстрадиция қилиш билан боғлиқ тартиб-қоидага аниқлик киритади”.

Европа

Европа қитъаси давлатларининг бу борадаги тажрибаси алоҳида диққатга сазовор.

1998 йил 21 октябрда қабул қилинган Албания Конституциясининг 40-моддаси: “Хорижликлар, қонунга кўра, Албания Республикасида паноҳ ҳуқуқига эга”. 

1991 йил 12 июлда қабул қилинган ва 2007 йил 6 февралда ўзгартирилган Болгария Конституциясининг 27-моддаси: “...Болгария Республикасида ҳар бир шахс халқаро эътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликни ҳимоя қилиш доирасида таъқибга учраганда, ўша давлат қонуни ва халқаро конвенцияларга мувофиқ, бошқа давлатдан бошпана излаш ва олиш ҳуқуқига эга”.

1949 йил 20 августда қабул қилинган ва 2007 йил ўзгартирилган Венгрия Конституциясининг 65-моддаси: “Қонун ҳужжатларида белгиланган шартга мувофиқ, Венгрия Республикаси, агар келиб чиқиш мамлакати бўлмаса ёки бошқа давлат ҳимоясини таъминламаса, ўз ватани ёки яшаётган мамлакатида ирқи, миллатига кўра таъқибга учраганларга, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги, диний ёки сиёсий эътиқоди туфайли қувғинга дучор этилгани асосланган чет эл фуқароларига бошпана ҳуқуқини кенгайтиради”.

1979 йил 6 декабрда қабул қилинган ва 1992 йил 27 августда ўзгартирилган Испания Қироллиги Конституциясининг 13-моддаси: “...Қонун бошқа мамлакатдан келган фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Испанияда бошпана олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги хусусидаги шартларни белгилайди”.

1947 йил 22 декабрда қабул қилинган ва 2003 йил 12 июнда ўзгартирилган Италия Конституциясининг 10-моддаси: “...ўз мамлакатида Италия Конституцияси билан кафолатланган демократик эркинликнинг ҳақиқий амалга оширилишини рад этган чет эллик, қонунда белгиланган шартга мувофиқ, Республика ҳудудида бошпана олиш ҳуқуқига эга”.

1991 йил 23 декабрда қабул қилинган ва 2006 йил 20 июнда таҳрир қилинган Словения Республикаси Конституциясининг 48-моддаси: “Қонун доирасида бошпана ҳуқуқи инсон ҳуқуқи ва асосий эркинлигига содиқлиги туфайли таъқибга учраган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун тан олинади”.

1990 йил 22 декабрда қабул қилинган ва 2001 йил 2 апрелда ўзгартирилган Хорватия Конституциясининг 33-моддаси: “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар сиёсий бўлмаган жиноят ёки халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига зид фаолият учун жавобгарликка тортилмаса, Хорватия Республикасидан бошпана олишлари мумкин”.

Америка

Бошпана беришнинг аниқ конституциявий ҳуқуқини кафолатлашда Америка қитъаси давлатларининг тажрибаси, айниқса, эътиборли.

2009 йил 7 февралда қабул қилинган Боливия Конституциясининг 29-моддаси: “хорижликларнинг талаб, мафкуравий ёки сиёсий таъқиб учун бошпана ёхуд сиёсий паноҳ олиш ҳуқуқи қонунлар ва халқаро шартномаларга мувофиқ эътироф этилади”.

1988 йил 5 октябрда қабул қилинган ва 2010 йил март ойида ўзгартирилган Бразилия Конституциясининг 4-моддаси: “Бразилия Федератив Республикасининг халқаро муносабатлари қуйидаги тамойиллар асосида бошқарилади: ...сиёсий бошпана бериш концепцияси”.

1999 йил 15 декабрда қабул қилинган Венесуэла Конституциясининг 69-моддаси: “...Венесуэла Боливар Республикаси бошпана ҳуқуқини кафолатлайди”.

1985 йил 31 майда қабул қилинган ва 1993 йил 17 ноябрда ўзгартирилган Гватемала Республикаси Конституциясининг 27-моддаси: “Гватемала бошпана ҳуқуқини тан олади ва халқаро амалиётга мувофиқ беради”.

1991 йил 6 июлда қабул қилинган ва 2005 йил 22 июлда ўзгартирилган Колумбия Конституциясининг 36-моддаси: “Бошпана ҳуқуқи қонунда назарда тутилган чегаралар доирасида тан олинади”.

1992 йил 24 февралда қабул қилинган ва 2002 йил 26 июнда ўзгартирилган Куба Конституциясининг 13-моддаси: “Куба Республикаси империализм, фашизм, мустамлакачилик ва неоколониализмга қарши демократик ҳуқуққа оид ғояси ёки кураши учун, камситиш ва ирқчиликка қарши, миллий озодлик учун, ишчи, деҳқон ва талабалар ҳуқуқи, талаби учун; уларнинг илғор сиёсий, илмий, бадиий ва адабий фаолияти учун; социализм ва тинчлик йўлида қувғин қилинганларга бошпана беради”.

1983 йил 20 декабрда қабул қилинган ва 2003 йил 15 майда ўзгартирилган Сальвадор Республикаси Конституциясининг 28-моддаси: “Сальвадор ўз ҳудудида яшашни истаган чет эл фуқаросига бошпана беради, қонунда ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”.

1992 йил 20 июнда қабул қилинган Парагвай Республикаси Конституциясининг 43-моддаси: “Парагвай сиёсий сабабга кўра ёки тегишли умумий жинояти, фикри ё эътиқоди туфайли таъқибга учраган шахсларга ҳудудий ҳамда дипломатик бошпана ҳуқуқини беради. Давлат органлари тегишли шахсий ва хавфсизликни таъминловчи ҳужжатларни дарҳол бериши талаб этилади. Сиёсий бошпана берилган ҳеч ким ҳокимияти уни таъқиб қилаётган мамлакатга боришга мажбур этилмайди”.

1998 йил 5 июнда қабул қилинган Эквадор Республикаси Конституциясининг 29-моддаси: “Сиёсий жинояти учун таъқиб қилинган эквадорликлар бошпана сўраш ҳамда ушбу ҳуқуқни қонун ва халқаро шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга. Эквадор бошпана учун хорижликлар ҳуқуқини тан олади”.

Африка

Африка қитъасидаги давлатларда ҳам бошпана бериш конституциявий ҳуқуқини таъминлаш йўналишида муайян тажриба тўпланган.

1971 йил 11 сентябрда қабул қилинган ва 2007 йил 26 мартда ўзгартирилган Миср Конституциясининг 53-моддаси: “(1) сиёсий бошпана ҳуқуқи халқлар манфаатини, инсон ҳуқуқини, тинчлик ва адолатни ҳимоя қилгани туфайли таъқибга учраган ҳар бир чет эллик учун давлат томонидан кафолатланади”.

1992 йил 25 августда қабул қилинган Ангола Конституциявий қонунининг 26-моддаси: “Сиёсий сабаб билан таъқиб қилинган тақдирда, ҳар қандай чет эллик шахс ёки фуқаро учун амалдаги қонунга ва халқаро ҳужжатларга мувофиқ бошпана сўраш ҳуқуқи кафолатланади”.

1990 йил 2 декабрдаги референдумда қабул қилинган Бенин Республикаси Конституциясининг иловаси ҳамда Халқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича Африка хартиясининг 12-моддаси: “...ҳар бир шахс таъқибга учраганда ўша давлат қонуни ва халқаро конвенцияларга мувофиқ, бошқа давлатдан бошпана излаш ва олиш ҳуқуқига эга”.

1992 йил 25 февралда қабул қилинган Мали Конституциясининг 12-моддаси: “...сиёсий ёки диний эътиқоди, этник алоқаси туфайли таъқиб қилинган ҳар қандай шахс Мали Республикасида бошпана ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин”.

1990 йил 30 ноябрда қабул қилинган Мозамбик Конституциясининг 64-моддаси: “... Мозамбик Республикаси тинчлик учун курашгани туфайли қувғинга учраган чет элликларга, демократия, миллий ва ижтимоий озодлик ёки инсон ҳуқуқини ҳимоя қилгани сабаб таъқибга учраганларга бошпана беради”.

1990 йил февралда қабул қилинган ва 1998 йил 24 декабрда ўзгартирилган Намибия Республикаси Конституциясининг 97-моддаси: “Давлат сиёсий эътиқоди, ирқи, дини ёки муайян ижтимоий гуруҳга аъзолиги асосига кўра таъқибдан қўрққан шахсларга бошпана беради”.

Руанда Республикасининг 2003 йил 26 майда қабул қилинган янги Конституцияси 25-моддаси: “Бошпана ҳуқуқи қонун билан белгиланган шароитда тан олинади”.

1996 йил 31 мартда қабул қилинган Чад Республикаси Конституциясининг 46-моддаси: “Бошпана ҳуқуқи қонунда белгиланган шарт билан чет эл фуқаролари учун берилади. Сиёсий қочқинларни экстрадиция қилиш тақиқланади”.

Қайси давлатлар Конституциясида экстрадиция тақиқланган?

Айрим давлатлар Конституциясида бошпана ҳуқуқи кўзда тутилмаган бўлса-да, сиёсий қочқинларни қайтариб юбормаслик тамойилига амал қилиш тажрибаси учрайди. Бунда ўша давлат Конституциясида экстрадиция тақиқланганига оид норма мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, Жазоирнинг 1976 йил 19 ноябрда қабул қилинган ва 1996 йил 28 ноябрда ўзгартирилган Конституцияси 69-моддасига мувофиқ, “Ҳеч бир ҳолатда қонуний бошпана ҳуқуқига эга бўлган сиёсий қочқинни топшириш ёки экстрадиция қилиш мумкин эмас”.

Сурия Араб Республикасининг 1973 йил 13 мартда қабул қилинган ва 2000 йил 11 июнда ўзгартирилган Конституциясидаги сиёсий бошпана масаласига бағишланган 34-моддага биноан, “Сиёсий қочқинлар сиёсий тамойили ёки эркинликни ҳимоя этиши сабаб экстрадиция қилиниши мумкин эмас”.

Бирлашган Араб Амирликларининг 1971 йил 18 июлда қабул қилинган муваққат Конституцияси 38-моддасига кўра, “фуқаролар ва сиёсий қочқинларни экстрадиция қилиш тақиқланади”.

Баҳрайн Қироллигининг 2002 йил 14 февралда қабул қилинган Конституцияси 21-моддаси, Ливиянинг 1969 йил 11 декабрда қабул қилинган Конституцияси 11-моддаси, Тунис Республикасининг 1959 йил 1 июнда қабул қилинган ва 2008 йил 28 июлда ўзгартирилган Конституцияси 17-моддаси, шунингдек, Қувайт давлатининг 1962 йил 11 ноябрда қабул қилинган Конституцияси 46-моддасида ҳам сиёсий қочқинларни экстрадиция қилиш тақиқланган.

Ғулом МИРЗО,

Ойдин ИБРОҲИМОВА,

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

матбуот хизмати ходимлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция ислоҳотида сиёсий бошпана бериш ҳуқуқи: хорижий тажриба, халқаро амалиёт