Айни кунларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси ҳал қилувчи паллага кирган. Бош қомусимизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгаришлар орасида инсоннинг яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи билан боғлиқ нормалар муҳим ўрин эгаллайди. ЎзА буюртмасига асосан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мутахассислари томонидан тайёрланган мақолалар айни мавзуни ўқувчига тушунарли тарзда очиб беришга хизмат қилади, деган умиддамиз.

МИЛЛИЙ ТАЖРИБА

(1-мақола)

Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида халқимизга мурожаат қилиб, конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол қатнашишга чақирди. “Бетакрор юртимизда барқарор жамиятни ва бардавом тараққиётни таъминлаш – барчамизнинг бош мақсадимиздир! Мен бутун халқимизни ана шу буюк мақсадга эришишда ўзаро бирдамликка ва ҳамжиҳатликка чақираман”, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари янгиланган Конституция лойиҳасини қабул қилиш учун умумхалқ муҳокамаси ва референдум ўтказилишини билдирди. Президентимиз Асосий қонунга қатор нормаларни киритиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.

Яшаш жойини эркин танлаш:

миллий амалиёт ва халқаро ҳуқуқ

Асосий қонунимизда Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек, барча фуқароларга мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланиши лозим. Ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари айнан Конституция даражасида мустаҳкамланиши керак, деди давлатимиз раҳбари.

Шу кунларда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида ушбу таклифлар ўз аксини топган. 

Конституциявий қонун лойиҳасининг 28-моддасига кўра: “Ўзбекистон  Республикаси ҳудудида  қонуний  асосларда бўлиб  турган ҳар  бир  шахс республика  ҳудуди  бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга”.

Агар янги нормалар билан тўлдирилган ушбу модданинг биринчи жумласини амалдаги Конституциянинг 28-моддаси биринчи жумласи билан солиштирилса, Ўзбекистон  Республикаси  фуқароси” деган тушунча янги таҳрирдаги матнда Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудида қонуний  асосларда бўлиб  турган ҳар  бир  шахс деган мазмунда кенгайтирилганини кузатиш мумкин. 

Энг асосийси, таклиф этилаётган таҳрирда мавжуд нормалар аниқлаштирилган. Хусусан, нафақат фуқароларнинг, балки мамлакатимизда қонуний асосда юрган ҳар бир кишининг бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш, яшаш жойини эркин танлаш ва республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқлари мустаҳкамланган.

Фикримизча, Ўзбекистон  Республикаси ҳудудида  қонуний  асосларда бўлиб  турган ҳар  бир шахс деганда, бир томондан, фуқаролиги бўлмаган юртдошларимиз, иккинчи томондан, халқаро ҳуқуқ талаблари доирасида юртимизда бўлиб турган хорижий фуқаролар ҳам тушунилади.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда фуқаросизликка барҳам бериш борасидаги вазият кейинги беш йилда тубдан ўзгарди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш бўйича қатъий чоралар кўриш билан боғлиқ чақириғига жавобан биргина 2021 йилда 56 минг 751 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлди.

Кейинги даврда янгиланган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, мамлакатимизда камида 15 йил давомида яшаб турган ва доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилишининг янги тартиби ўрнатилди.  

Бундан ташқари, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг 2024 йилгача фуқаросизликка барҳам бериш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига кўра, Ўзбекистонда туғилиш ҳолатларини ялпи рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида чақалоқларни, шу жумладан, ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ота-оналардан туғилган болаларни расмийлаштириш амалиётига ўзгаришлар киритилган. 

Фуқаролик ва фуқаросизлик бўйича модул ҳамда Фуқаролик ва фуқаросизлик бўйича модул асосида ўқитувчиларга таълим бериш дастури ишлаб чиқилди. Марказий Осиёда фуқаросизликни камайтириш ва тугатиш масалаларига бағишланган қўшма тадбирлар ташкил этилди. БМТнинг 1954 йилги Апатридлар мақоми тўғрисидаги конвенцияси ва 1961 йилги Фуқаросизликни қисқартириш тўғрисидаги конвенцияси ҳамда Фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича Раҳбарий қоидалар ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди.

БМТнинг 1961 йилги Фуқаросизликни камайтириш тўғрисидаги конвенциясига қўшилар экан, ҳукуматлар фуқароликка бўлган устувор ҳуқуқни ҳимоя қилишга содиқлигини намоён этади. Зеро, инсон қадри – улуғ, инсон ҳуқуқи дахлсиздир.

Шахснинг фуқароликка эгалиги жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш, хусусан, сиёсий ҳуқуқини амалга ошириш, сайловда иштирок этиш, мулк ҳуқуқидан фойдаланиш, меҳнат, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳуқуқини қонуний асосда кенг рўёбга чиқариш имкониятини кафолатлайди. Фуқаролик, шунингдек, инсоннинг мамлакат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, келиш ва чиқиб кетиш каби бошқа қатор ҳуқуқларини ҳам таъминлайди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 13-моддасида ҳар бир инсон ҳар бир давлат доирасида бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ва ўзига яшаш жойини танлаш, исталган мамлакатни, шу жумладан, ўз мамлакатини тарк этиш ва ўз мамлакатига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.

Яшаш жойини танлаш эркинлиги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 12-моддасида кўрсатилган. Пактда қайд этилишича, ушбу эркинлик қонунда назарда тутилган, давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлигини ёки ахлоқ-одобини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ва Пактда эътироф этилган бошқа ҳуқуқлар билан мос келадиган чекловлардан бошқа ҳеч қандай чекловга дучор бўлмаслиги керак.

Шу маънода, ҳозир Конституция ислоҳоти доирасида кўриб чиқилаётган конституциявий кафолат давлатга ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва ушбу эркинликларнинг асоссиз ҳамда қонунга хилоф равишда чекланишига йўл қўймаслик мажбуриятини юклайди. Бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ва яшаш эркинлиги шахс ҳуқуқи устуворлиги тамойилига риоя қилишнинг асосидир.

Яна бир муҳим масала – қочоқлар мавзуси. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга оширишга оид “Йўл харитаси”нинг ижроси, шунингдек мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги билан боғлиқ ҳолда, қочоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда фуқаролик ва фуқаросизлик масалалари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликда мунтазам қўшма тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Қочоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаси ҳақида фикр юритганда, аввало, инсон ҳуқуқи бўйича тренинг дастурининг қочоқларни ҳимоя қилишга оид модули ишлаб чиқилганини таъкидлаш лозим. Давлат органлари ходимлари учун мўлжалланган ушбу модул асосида ўқитувчиларни тайёрлашга қаратилган тренинг ҳам ўтказилди.

Шунингдек, 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция бўйича қўшма семинар-тренинглар ташкил этилди. БМТнинг ушбу соҳага оид 3 та муҳим ҳужжати - 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция ва мазкур ҳужжатнинг 1967 йилги Протоколи, Қочоқларни халқаро даражада ҳимоя қилиш ва бошпана беришнинг давлат тизимни яратиш масалаларига оид Раҳбарий қоидалар (Парламент аъзолари учун қўлланма), Қочоқлар мақомини белгилаш тартиб-таомили ва мезони бўйича Раҳбарий қоидалар ўзбек тилига таржима қилинди.

Сўнгги йиллардаИнсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси вакиллари ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Бу борадаги ҳамкорлик тобора фаоллашмоқда.

Ғулом МИРЗО,

Ойдин ИБРОҲИМОВА,

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

матбуот хизмати ходимлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция ислоҳотида сиёсий бошпана бериш ҳуқуқи