Ҳар йили мамлакатимизда май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган турли касб эгалари ва меҳнат фахрийлари иштирок этди. Унда “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси – Бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов сўзга чиқиб, йиғилганларни касб байрами билан самимий муборакбод этди. 

Кейинги йилларда комбинатда трансформация жараёнлари жадаллик билан давом этяпти. Корхона жаҳон иқтисодиётига интеграциялашмоқда. Ўтган йили комбинат “S&P Global Ratings” ва “Fitch Ratings” агентликлари томонидан биринчи халқаро кредит рейтингини олди. Илк бор 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги халқаро корпоратив облигациялари чиқарилиб, Лондон фонд биржасига жойлаштирилди. Жорий йилнинг февраль ойида комбинат ва апрель ойида эса “Навоийуран” давлат корхонасига “Sustainable Fitch” халқаро агентлиги томонидан ESG-рейтинги берилди. Бу икки корхона Ўзбекистон тоғ-кон саноатида ESG-рейтингини олган биринчи компаниялар бўлди. 

[gallery-23407]

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган катта эътибор ва комбинатни ривожлантириш дастурлари муваффақиятли бажарилиши натижасида қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда. Жумладан, Инвестицион лойиҳаларни жадалаштириш эвазига 2026 йилгача мўлжалланган дастур ижроси 2024 йилда, муддатидан икки йил олдин бажарилди. 

Жорий йил апрель ойининг охирида йирик лойиҳа – “Зармитан” конида муҳандислик жиҳатидан ноёб бўлган “Скипли” шахта стволи ишга туширилди. Унинг чуқурлиги 1000 метр бўлиб, келгусида шахтада олтин таркибли маъданларни қазиб чиқариш йиллик қувватини 1,4 миллион тоннага етказиш имконини беради. 

Мазкур йилда “Мурунтов” конини ўзлаштиришнинг кейинги босқичи, шунингдек, “Довғизтов” ва “Кокпатас” конларидан олтин маъданларини қазиб олишнинг учинчи босқичи бошланади. 

7-гидрометаллургия заводининг технологик маъданларни қайта ишлаш йиллик қувватини 25 миллион тоннага, 3-гидрометаллургия заводининг қайта ишлаш йиллик қувватини 10 миллион тоннага етказиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

 “Пистали” кони ҳудудида эса 165 гектарлик боғ яратилиб, унга мутафаккир бобомиз Алишер Навоий номи берилди. 

Тадбирда комбинат тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ишчи-ходимлар кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳани ривожлантиришга қўшаётган юксак ҳиссаси учун ҳамда касб байрами муносабати билан 1-, 2- ва 3-даражали “Кончилик шуҳрати”, “НКМК фахрийси” кўкрак нишонлари, “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

 “Фарҳод” маданият саройи санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринки кайфият улашди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни кенг нишонланди