Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 сентябрдаги фармони ва ПҚ-4819-сонли қарори асосида Кадастр агентлиги тизимида Комплаенс-назорат хизмати ташкил этилди.

Хўш, комплаенс – назорат хизматини ташкил этишдан кўзланган мақсад нима? Ушбу хизмат тури қандай вазифаларни бажаради?Шу каби саволлар юзасидан Кадастр агентлиги Комплаэнс-назорат хизмати бўлими бошлиғи Бахтиёр Шомансуровни суҳбатга чорладик.

— Комплаенс-назорат хизмати қандай механизм?

— Комплаенс назоратининг асосий вазифаси – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришдир.

Шунингдек, Давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш, ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уларни ҳал қилиш масалаларини тартибга солиш ҳисобланади. Коррупцияга қарши курашишда унинг оқибатлари билан эмас, балки уни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш самаралироқ. Комплаенс-назорат хизмати ана шундай механизмдир.

— Кадастр агентлиги марказий аппаратида Комплаенс-назорат хизмати штатларига қандай ходимлар ишга қабул қилинди?

— Кадастр агентлиги марказий аппаратида Комплаенс-назорат хизмати штатлар жадвали ташкил қилиниб, ушбу хизматга малакали, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларида ижобий тавсиф билан хизмат олиб борган тажрибали ходимлар ишга қабул қилинган.

Шунингдек, Кадастр агентлигида 17 та Давлат кадастрлари палатасида 16 та Комплаенс-назорат хизматининг штат бирликлари ташкил этилди.

2021 йилнинг август ойида Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармалари ва Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратидаги Комплаенс-назорат хизматига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда танлов асосида жами 14 та ходимлар танлаб олинди.

— Кадастр агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда қандай ишларни амалга ошириб келмоқда?

— Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида 2020 йилнинг декабрь ойида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми тузилди. Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати ўзига юклатилган вазифалар доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли идоралар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатди.

Тизимда коррупциянинг олдини олиш борасида ходимлар кесимида учрашув, семинар ва давра суҳбатлари орқали ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали 300 дан ортиқ умумпрофилактик тадбирлар ўтказилди.

Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларни ўрганиш жараёнида ва олинган маълумотларга асосланган ҳолда Агентлик тизимидаги 100 нафардан ортиқ ходимга нисбатан якка тартибда профилактик тадбирлар ташкил қилинди.

Шунингдек, бошқарма бошлиқлари ва ходимлар томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, хизмат даврида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича уларнинг ҳар биридан тилхат ҳамда кафолат хатлари олинди.

Андижон, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусий мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларида коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавфларни «Сирли мижоз» тамойили асосида аниқлаш тадбирлари ўтказилди ҳамда бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини биноларига Кадастр агентлигининг Ишонч телефони акс эттирилган намунавий баннерлар жойлаштирилди.

— Ходимларнинг коррупцион ҳаракатлари устидан қандай назорат олиб борилмоқда?

— Ноқонуний ҳаракатлар устида 90 дан ортиқ мурожаат ва шикоят хатлари келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижасида қонуний ва адолатли ҳал қилинганлари бўйича 20 нафарга яқин мурожаат эгалари томонидан ташаккурномалар берилган. Ўз тасдиғини топмаган 17 та ҳолатда мурожаат муаллифларига нисбатан туҳмат қилганлиги муносабати билан тегишли ташкилотларга маълумотлар киритилган.

Кадастр агентлиги тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 15 нафардан ортиқ ходимнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Агентлик тизимида жиноий жавобгарликка тортилиб, ўз хизмат фаолиятини юритиб келаётган ходимлар мавжудлиги аниқланган, ушбу ходимларнинг қилган қилмишлари ва уларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Коррупция ўрнида шаффофлик бўлса, барча соҳаларнинг даражаси ўзгаради, яъни сифати ошади. Шу сабаб коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини янада кучайтиришимиз зарур.

Н. Раҳмонова ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комплаенс-назорат хизматини ташкил этишдан кўзланган мақсад нима?