Марказий банк январь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари борасидаги ҳисоботини эълон қилди. Январь ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз сақланиб қолиб, 14,4 фоизга тенг бўлди.

Сўровларда аҳоли 57 фоиз, бизнес вакиллари 54 фоиз коммунал хизматларнинг қимматлашишини инфляцион кутилмалардаги асосий хавотир омили сифатида кўрсатган. Қизиғи, коммунал хизматларнинг қимматлашиши ўтган йили, тарифлар кескин оширилган май ойида ҳам бош хавотирга айланган эди. 

Энг юқори инфляцион кутилмалар бу сафар аҳоли орасида Тошкент вилоятида кузатилган (15,7 фоиз). Тошкент шаҳрида кутилмалар 19,1 фоиздан 15,3 фоизгача тушган бўлса, Андижон вилоятида кутилмалар кўрсаткичи 12,4 фоиздан 15,5 фоизгача кўтарилган.

Бизнес вакиллари наздида энг юқори инфляцион кутилма Тошкент шаҳрида сақланмоқда (16,2 фоиз).  

Тошкент вилоятида 17 фоиз ва ундан юқори инфляция кутаётган пессимистлар улуши 40 фоизни ташкил этмоқда. Ўртаҳоллар - 4-15 миллион сўм оралиғида даромад кўрувчиларнинг кутилмалари ёмонлашган бўлса, қолган гуруҳларда, энг бойлар ва кам даромадликларнинг инфляцион кутилмалари яхшиланган.  

Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида коммунал хизматлар қимматлашишини қайд этган респондентлар улуши кўпайган бўлса, ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши, валюта курси ўзгариши, транспорт харажатларининг ошиши ҳамда нархларнинг сунъий оширилишини таъкидлаган респондентлар улуши камайган.  

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан пасайиб, 12,9 фоизни ташкил этди.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коммунал хизматларнинг қимматлашиши асосий хавотирга айланган