Энди уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини аҳоли билан келишган ҳолда маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди.
Бунда ҳудудий уй-жой коммунал хизмат бошқармаси тариф параметрларини бандма-банд асослаб, қиладиган ишлари ва кўрсатадиган хизматлари бўйича режаларини тақдимот қилади.
Ижтимоий реестрга кирган эҳтиёжманд оилаларга уй-жойларни сақлашда мажбурий тўловлар учун субсидия ажратилади.
Бугунги кунда республика бўйича моддий ёрдам олувчилар рўйхатидаги 150 мингта хонадон аҳолисининг тўлов қобилияти паст.
Давлат раҳбари видеоселектор йиғилишида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов, қурилиш вазири Б.Зокиров, Кадастр агентлигига (Умаров) вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, икки ой муддатда бошқарув компаниялари хизмат кўрсатадиган массивлар чегараси, улар ҳудудидаги мактаб, боғча, поликлиника ва бошқа объектларни аниқ белгилаб бериш бўйича кўрсатмалар берди.
ЎзА