Мамлакатимиз иқтисодий қудратининг юксалишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ижтимоий соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Комбинат ҳомийлигида  “Эквоториал Чодак” МЧЖ билан ҳамкорликда янги тикув фабрикаси ишга туширилди. Мазкур тикув фабрикаси Наманган вилояти Поп тумани Олтинкон шаҳарчасининг Чодак қишлоғида ташкил этилди. Тикув фабрикасининг тантанали очилиш маросимида  Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоақов, Поп тумани ҳокимлиги ва ОКМК масъуллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган мутассадилар ушбу тикув корхонаси ҳудудда яшовчи аҳолининг бандлигини таъминлашда ва  унинг инфратузилмасини ривожланишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Тадбирда рамзий лента қирқилиб, тикув фабрикаси расман ўз фаолиятини бошлади. 

Ушбу корхонанинг ташкил этилишида Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан 468.9 минг долларлик молиявий кўмак кўрсатилди. Корхонага Туркия ва Япония давлатларининг энг илғор ускуна жиҳозлари келтирилган. Эътиборли жиҳати шу куни “Эквоториал Чодак” МЧЖ ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида   шартнома имзолаш маросими ҳам ўтказилди. Эндиликда Чодак қишлоғида яшовчи 250 нафар аёллар иш билан таъминланди.

Жинси шим ва бошқа кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона маҳсулотлари Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва қўшни давлатларга экспорт қилинади. Тадбир давомида иштирокчилар фабрика фаолияти билан яқиндан танишишди.

ОКМК Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комбинат ҳомийлигида янги тикув фабрикаси очилди