Колумбиянинг 5 аэропорти фаолияти тикланди
Колумбия Фуқаро авиацияси бошқармаси хабарига кўра, мамлакатда юз берган шиддатли зилзила сабаб вақтинча ёпилган беш аэропорт яна тижорий рейсларга хизмат кўрсата бошлади.
Арманистон, Буэнавентура, Кали, Кибдо ҳамда Манисалес шаҳарларидаги ҳаво бандаргоҳларида мунтазам парвоз яна йўлга қўйилди. Картаго ва Перейра ҳаво қўналғалари эса ҳозирча фақат давлат ҳамда қутқарув хизмати томонидан амалга ошириладиган махсус рейслар учун очиқ.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Колумбия ғарбидаги Чоко департаменти ҳудудида 7,4 магнитудали вайронкор зилзила юз берди. Охирги маълумотга кўра, ушбу табиий офат камида 234 кишининг умрига завол бўлди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА