Мамлакатимизда касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025-ўқув йили учун коллеж ва техникумларга қабул қилиш бўйича имконият яратилмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатларини инобатга олиб, коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчилар 25 сентябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари лозим.

Уларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилмоқда:

– бўш ўринлари (вакант) мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани (фанлар кетма-кетлигидан қатъи назар) мос бўлган тегишли касб (мутахассислик)ни танлашлари мумкин;

– абитуриентлар таълим тилини ўзгартирган ҳолда коллеж ва техникумларнинг тегишли касб ва мутахассисликларини танлашлари ва танловда иштирок этишлари мумкин;

– кириш имтиҳонларида иштирок этиб, my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали профессионал таълим муассасаларини танламаган абитуриентлар иш берувчилар билан тузилган шартномага мувофиқ коллеж ва техникумларга дуал таълим шакли бўйича тўғридан-тўғри қабул қилинади;

my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ коллеж ва техникумларда кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагидаги фуқаролар ёзма имтиҳонлар орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, маълумотда коллеж, техникумларнинг кундузги таълим шакли касб ва мутахассисликлари учун танловда иштирок этмоқчи бўлганлар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқиш истагидагилар бевосита коллеж ва техникумнинг ўзига мурожаат қилишлари лозимлиги эслатилади. Шу муносабат билан коллеж ва техникумларнинг биринчи курслари учун ўқув жараёни 2024 йил 2 октябрдан бошланади.

Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда