Кўкнори уруғининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
“Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш доирасида навбатдаги қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Маълум қилинишича, қўшни давлатдан мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган фуқаронинг транспорт воситаси божхона ходимлари ҳамда кинолог иштирокида белгиланган тартибда батафсил кўрикдан ўтказилди.
Кўрик жараёнида юк ҳужжатлари ва божхона декларациясида қайд этилмаган, оғирлиги 5,01 грамм бўлган 1 дона кўкнори бошчаси ҳамда 153,16 грамм кўкнори уруғи борлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, божхона органлари томонидан чегара орқали гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг уруғларини ноқонуний олиб ўтишга қарши курашиш бўйича назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА