Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу ҳужжат Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестри, рўйхатдан ўтказиш ишини ва бизнес жараёнларни электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишни рад этиш асосларининг аниқ рўйхати, ваколатли органлар қарори асосида кўчмас мулкка тақиқ қўйилганда бу ҳақда ҳуқуқ эгаларини хабардор этиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ер ҳисобини юритишда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлигини белгилаш таклиф этиляпти. Бунда Ер кодексига мувофиқ, ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши, кўчмас мулк билан битим тузилишига қадар унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланади.

Мажлисда айтиб ўтилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган қоидаларнинг ўзаро мувофиқлаштирилмаган нормаларини бартараф этиш имконини яратади.
Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчмас мулкка тақиқ қўйилса, бу ҳақда ҳуқуқ эгалари хабардор этилади