Кимлар меросдан маҳрум бўлиши мумкин?
Мерос бўйича низоларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида амалдаги Фуқаролик кодексига асосланган муҳим ҳуқуқий тушунтиришлар мавжуд.
Унга кўра, васиятнома мавжуд бўлса-да, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз яқинлар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга. Уйда рўйхатда туриш мерос улушини оширмайди — биринчи навбатдаги меросхўрлар (фарзандлар, эр/хотин, ота-она) тенг улуш олади. Никоҳдаги мулкнинг 50 фоизи тирик қолган эр/хотинга тегишли бўлиб, қолган қисми мерос сифатида бўлинади.
Шунингдек, меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш муддати эса 6 ойни ташкил этади.
"Ҳуқуқий шарҳ" дастурининг навбатдаги сонида мазкур мавзуга тўхталдик.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ойбек Давронов. ЎзА