Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик тарихий санасини муносиб нишонлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Конституциямиз халқимизнинг ижтимоий бирдамлиги, давлатчилигимиз мустаҳкамлигининг энг муҳим асосларидан бири экани, уни янада такомиллаштириш жараёнларида Халқ демократик партияси фракцияси, барча даражадаги депутатлик бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.  

Мажлисда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси эҳтиёжманд аҳоли қатламининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадларини рўёбга чиқаришга қаратилган.  

Таъкидланганидек, жамиятда шундай тоифадаги шахслар борки, улар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур пайтда адвокат ёллаш, бошқа тарзда юридик ёрдам олиш имкониятига эга бўлмаслиги мумкин. Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга шахслар тоифасига аниқлик киритилган. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига кирган фуқаролар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин бўляпти. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар реестри “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали махсус ваколатли давлат органи томонидан электрон шаклда юритилиши белгиланмоқда.  

Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган шахслар фуқаролик ишлари бўйича даъвогар ёки жавобгар, маъмурий ишлар бўйича аризачи, маъмурий жазо тури сифатида маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ишлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, маҳкум бўлган ҳолларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Бундай ёрдамни олиш учун фуқаро мурожаат этиши лозим. 

ХДП фракцияси аъзолари қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий-сиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, унда акс этаётган меъёрларни аҳоли ва электорат вакиллари ўртасида кенг тушунтириш, тарғиб қилиш муҳим вазифа эканини қайд этди.  

М.Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимлар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин?