Тошкент вилоятида ташкил этилган кичик саноат зоналари тизимли равишда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга замин яратди.

Бунинг натижасида ҳудудда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида юқори натижаларга эришилмоқда.

Қибрай туманида “Ҳудудларда кичик саноат зоналарига истиқболли лойиҳаларни жалб қилиш бўйича бажарилаётган ишлар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига кўрсатилаётган амалий ёрдам” мавзусида журналистлар учун ташкил этилган медиа-турда мазкур жараёнларнинг бугунги ҳолати билан танишилди.

Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан кичик саноат зоналари иштирокчилари амалга ошираётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Айни пайтда Қибрай тумани кичик саноат зонасида 12 та корхона фаолият юритмоқда. 150 нафарга га яқин киши меҳнат қилаётган корхоналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 104 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилади.

Дастлаб медиа-тур иштирокчилари “OPTICAL PRO” оптик линзиялар ва кўзойнак гардиши ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 3 миллиард 400 миллион сўм бўлиб корхонада йилига 10 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда 30 нафар қибрайлик аҳоли иш билан таъминланган.

– Бир йилдан буён корхонада ишлайман, – дейди корхона ишчиси Тамара Умарова. – Муҳими, иш жойимиз уйимизга яқин ва маоши ўз вақтида берилади. Корхонамиз пандемия даврида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмади. Қўшимча равишда аҳоли учун зарур бўлган антисептик воситалар ҳам ишлаб чиқариш бошланди. Маҳсулотларимиз ички бозорга тизимли равишда етказиб берилмоқда.

Навбатдаги манзилда журналистлар “FARZONA MEBEL” масъулияти чекланган жамиятида ёғочдан мебел жихозлари ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишишди. Мазкур корхона ташкил топганига 10 йил бўлган. Лекин 2017 йилгача ижара асосидаги бинода ишлаб келган. Давлатимиз томнидан тадбиркорларга яратилган кулайлик туфайли Қибрай туманида кичик саноат зонасидан 0.39 гектар ер ажратилди. Мазкур МЧЖда 15 нафар ёш йигит-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, асосан турли ётоқхона ва ошхона мебеллари туйёрланади.

– Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 170 куб метрни ташкил этади, – дейди “FARZONA MEBEL” МЧЖ раҳбари Улуғбек Солихбоев. –Маҳсулотлар харидорлар талаби асосида маҳаллий бозорга чиқарилади. Келгусида фаолиятимизни кенгайтиш ва маҳсулот турларини кўпайтиришни режалаштирганмиз. Бунинг учун кичик саноат зонасида биз каби тадбиркорлар учун барча шароит яратилган.

Бугунги кунда ушбу кичик саноат зонасида тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда барча шароит яратилмиоқда. Хусусан транспорт қатновининг қулайлиги ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг мавжудлиги ишлаб чиқариш саноати ривожига муҳим аҳамият касб этаётир.

Медиа-тур давомида журналистлар томонидан шу каби кўплаб корхоналар фаолияти билан танишди.

photo_2020-09-19_13-54-56.jpg

photo_2020-09-19_13-54-57.jpg

photo_2020-09-19_13-54-58.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик саноат зонаси: имконият, имтиёз ва самара