Президент ташрифидан сўнг...

Бозорга борган отахон биратўла қизининг уйига кириб, набираларини йўқлаб қайтади. Бекатда автобус кутиб ўтирган талаба вақтини беҳуда ўтказмай китоб варақлайди. Юқори қаватга кўтарилаётган йигит қўшни болакайни опичлаб олади.

Бир манзилга боришдан асл мақсад бошқа, лекин йўл-йўлакай режадан ташқаридаги ишларни ҳам қилиш мумкин. Бу жуда хайрли ва кутилмаганда самарали ҳаракат саналади.  

Баланд тоғлар бағридан шошиб энаётган Угам дарёси бўйида турибмиз. Хаёлда эса шу фикрлар айланади. Бу сув тириклик манбаи, қанчадан-қанча экин-тикинни яшнатади. У бугун йўл-йўлакай бошқа вазифани ҳам бажара бошлади. Дарё йўлига учта кичик гидроэнергетика иншооти қурилди.  

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилнинг 6 декабрида Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Бўстонлиқ туманидаги яқинда ишга туширилган “Угам-1” кичик ГЭС фаолияти билан танишган эди. Шу янги станция мисолида мамлакатимизда кичик ГЭСларини қуриш борасидаги янги қадамларга қисқача тўхталамиз. 

Мамлакатимизда энергетика тизимини ривожлантиришда барча манбалардан фойдаланилмоқда. Мавжуд қувватларни мустаҳкамлаш билан бирга қуёш, шамол ва гидроэлектр иншоотлари барпо этилмоқда.  

Гидроэлектр станциялар ҳудудларда кунлик энергияни барқарор таъминлашда энг самарали восита саналади. Улар умумий тармоққа уланмасдан ҳар бир ҳудуд ва маҳалла кесимида электр билан таъминлай олади. Олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон. Шу боис кейинги йилларда бу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. 

Мамлакатимизда янги ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш борасида инвестициявий лойиҳалар ҳамда тасдиқланган дастурлар асосида тизимли ишлар амалга ошириб келмоқда.

Соҳага хорижий инвестиция ва хусусий секторни жалб қилиб, 2030 йилга қадар жами қувватларни 6 минг Мегаваттга етказиш белгиланган. Бунинг учун ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратилган.

Сўнгги йилларда юртимизда 630 миллион доллар инвестиция ҳисобидан 400 мегаваттдан ортиқ янги гидроэлектр станциялари барпо этилиб, уларнинг қуввати 2,2 гигаваттга етказилди.  

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки юртимизда 3 минг 280 мегаватт қувватга эга бўлган 44 та ГЭС қуриш имконияти мавжуд. Айниқса, Тошкент вилоятида гидроэнергетика бўйича жуда катта салоҳият бор.

Ҳозирда вилоятда умумий қуввати 1 минг 330 мегаватт бўлган 25 та гидроэлектр станцияси мавжуд. Бу республикамиздаги жами гидроэнергетика қувватининг 60 фоизига тенгдир.

Бугунги кунда қиймати 880 миллион доллар ва қуввати 340 мегаватт бўлган яна 4 та ГЭС қурилмоқда. Шунингдек, 2028 йилгача вилоятда умумий қуввати қарийб 2 минг 400 мегаватт бўлган, 4 миллиард 800 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилади.

Тошкент вилоятининг гидроэнергетик салоҳияти мавжуд ҳудудларида қатор истиқболли лойиҳалар ижроси бўйича амалий ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда.

– Угам дарёсининг йўлида микро ГЭСлар қурилиши натижасида сувдан такрор-такрор фойдаланиш мумкин бўлмоқда, – дейди Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади филиали директори Алишер Олимов. – 1,48 мегаватт бўлган ушбу “Угам-1” кичик ГЭСини қуриш орқали йилига 11,8 миллион кВт соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилди. Замонавий самарадор гидроагрегатлар ва автоматик бошқарув тизими ўрнатилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳудуддаги Чорбоғ, Хумсон ва Угам маҳаллаларидаги 5 мингта хонадон ҳамда туризм масканлари узлуксиз электр энергия билан таъминланади. Йилига ўртача 3,9 миллион метр куб газ ёки 5,9 минг тонна кўмир тежалади.

Эътиборлиси, амалга оширилган бу лойиҳа ўзимизда ишлаб чиқарилган технологиялар асосида ишламоқда. Бошқача айтганда уни тўлиқ миллий бренд дейиш мумкин.   

Президент ташрифи чоғида келгусида мамлакатимиз бўйича жами икки мингта мана шундай микро ва кичик ГЭСлар қуриш бўйича топшириқ берилган эди. Бундай микро ГЭСларларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил қилиш бўйича топшириқ бўлган. Бугун бу бўйича амалий ҳаракатлар бошланган.  

Бундай лойиҳалар амалга оширилиши натижасида шунчаки оқиб ётган сувдан етти-саккиз марта фойдаланиш имконияти пайдо бўлмоқда. Бунда нафақат энергетика масаласи ҳал этилади, балки ҳудуд инфратузилмаси яхшиланади. Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ривожланади.  

Шу ўринда қайд этиш лозим, давлатимиз раҳбари 2024 йилнинг 13 декабрь куни мамлакатимизда янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.  

Маросим учун умумий қиймати етти миллиард доллардан зиёд 24 та лойиҳа тайёрланди. Ушбу янги лойиҳалар орқали келгуси йилларда қўшимча 9,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилиб, 2,5 миллиард куб метр табиий газ тежалади.   

Бу каби муҳим лойиҳалар мамлакатимизда энергетика тизими барқарорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми саналади.  

Икром АВВАЛБОЕВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик гидроэлектр станцияларининг энергетика тизимидаги катта аҳамияти