
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугун муҳокама қилинган долзарб масалалар: рақобатбардош бўлиш, янги бозорларга кириб бориш, стандарт, янгиликларга ўқитиш, бренд яратиш, стартапларни юзага чиқариб, кўпайтириш учун Кичик бизнес уюшмасини ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Кичик бизнес билан ишлашга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, маҳалла банкиридан тортиб, банклар, бандлик вазири ҳамда Бош вазир ўринбосарларигача жуда катта тизим сафарбар қилингани таъкидланди.
Мутасаддиларга, вилоят ҳокимларига кичик бизнес вакиллари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиб, улар кўтарган тизимли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш топширилди.
ЎзА