Бу тартиб ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилди.

Қарорда шу билан бирга, бундан кейин кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақами, электрон ҳамёнидан ва бошқа шахсига доир маълумотлдаридан (SIM картаси, электрон аккаунти) фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ўрнатилади. 

Кибержиноятларнинг олдини олиш йўналишида ахборот тизимидаги заифликлар ва камчиликлар натижасида кибержиноят содир этилишига йўл қўйган  банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхатини оммага эълон қилиш ҳамда аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган онлайн фирибгарлик схемалари (“молиявий пирамида”)ни барвақт аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибержиноят содир этилишига йўл қўйган банклар рўйхати оммага эълон қилинади