Ҳозирги кунда рақамли дунё ҳар бир соҳа ва тармоқлар фаолиятига, шу жумладан, медиа соҳасига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан, маълумотларнинг тарқалиши жуда осонлашди.

Журналистлар ва блогерлар учун ҳам киберхавфсизлик ва рақамли гигиена, онлайн таҳдидларга қарши курашиш жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Наманган шаҳридаги “Oydin Plaza hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Халқаро “Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган тренингда журналист ва блогерлар бу йўналишда ўз малакаларини оширди.  

Анжуманда, вилоятда фаолият юритаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар фаоллари учун рақамли хавфсизлик ва рақамли тазйиқларга қарши кураш, маълумотларни муҳофаза қилиш ва рақамли муҳитдаги ҳуқуқий масалалар бўйича кўникмалар берилди. Иштирокчилар “ChatGPT” ва “D-ID” каби сунъий интеллект инструментларидан фойдаланди. Тренинг назарий тақдимотлар, амалий машғулотлар ва гуруҳ муҳокамалари шаклида ўтказилди.  

Семинар қатнашчилари ҳаётий ҳолатлар билан ишлашди ва маълумотлар сақланиши ҳамда манбаларнинг ҳимоя чоралари бўйича тавсиялар олди. Яқин кунларда бу каби тренинглар Жиззах ва Бухоро шаҳарларида ҳам ташкил этилади.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киберхавфсизлик: билим ва кўникмалар оширилди