ЎзА “Тафаккурни ўзгартирган асар” рукни остида жаҳонга машҳур бадиий, илмий-оммабоп, психологик, тарихий ва фалсафий асарлар таҳлилини бериб боради.

ЎзА “Тафаккурни ўзгартирган асар” рукни остида жаҳонга машҳур бадиий, илмий-оммабоп, психологик, тарихий ва фалсафий асарлар таҳлилини бериб боради. Мақсадимиз – китобхонликка ҳисса қўшиш. Колумнист Севара Алижонова.

Бугун Лев Толстойнинг “Иқрорнома” асари таҳлили билан танишасиз. Унутманг, китоб қаршисида жамики нарсалар нурсиз бўлиб қолади.

Лев Толстой ҳасби ҳол жанридаги “Иқрорнома” асарини 1879 йилда, 51 ёшида ёза бошлаган, аммо ўзи ҳақидаги ўйлар муаллифда 20 ёшидан шаклланиб, йиғилиб, 30 йил ўтгачгина, қоғозга тўкилган. Буюк асарларнинг бир ёки икки кунда яратилиб қолмаслигига мисолдир бу.

Ўттиз йиллик кузатиш ва таҳлиллар самараси ўлароқ бу асарга орадан икки аср ўтиб ҳам Ер юзидаги турли инсонлар қайта-қайта мурожаат қиладилар, унда ўзларининг яланғоч ҳайвоний шаклларини кўрадилар ва осмонларда учиб юрганлар, бир дам асли ким экани хусусида ўйлаб, Ерга секингина қўниб оладилар.

“Иқрорнома” ўн етти-ўн саккиз ёшларимда қўлимга тушган. Унинг юки ҳануз гарданимда. Толстойдек даҳоки ўзини шу қадар ожиз ва заиф эканига иқрор бўлибдими, мен кимман унда, деган саволга ҳар куни дуч келаман. “Иқрорнома” чин маънода, кўплар қатори менинг ҳам тафаккуримни ўзгартириб юборган асардир.

“Иқрорнома” бошқа бадиий асарлардаги каби бадиий тўқима ёки пафослар асосига қурилмагани, ёзувчининг самимияти билан ўқувчи кўнглига кириб боради. Асар бизга икки ҳақиқатни эслатади, биз инсонга баҳо беришдаги стереотипларни йўққа чиқаради, яъни одам кўкка кўтариб мақтагудек фаришта ҳам, ерга тиқиб юборгудек қора қўнғиз ҳам эмас. Икки ҳақиқатдан бири – бир томонлама фикрлашни тўхтатиш, ҳар қандай вазият ва одамга икки хил ракурсдан қарай олишни ўрганиш бўлса, иккинчиси – “Нима учун яшаяпман?” деган абадий саволга имкон қадар ҳар куни жавоб топиш.

Ўзини англаган одамлар каби Лев Толстой ҳаётида ҳам бир эмас, икки эмас, кўп бора шубҳа инқирози юз берган. Биринчиси – ўн олти ёшида болалигидан бери сингдирилган ақидаларга ишонмай қўйди. Йўқ, бунга эътиқоди заифлиги сабаб эмасди, у кўр-кўрона эргашаётган таълимотининг моҳияти нимада эканлигига жавоб тополмай қийналган, амалларига қаноат қилмай, ўзича ҳақиқат излай бошлаган. Толстой ўн уч ёшидаги Қозон ва Кавказга сафарлари, яъни мусулмонлар билан алоқалари натижасида, ўз динига шубҳа пайдо бўлган, бундан ҳам мукаммалроқ дин борлигига ишонган. Толстой ҳар доим ўша давр рус жамияти учун бегона, ноодатий фикрлари ва қарашлари билан ажралиб турган. У “Дунё барча соҳада Масиҳ (Христос) таълимотига тескари ҳаёт тарзини ўрнатди. Черков эса ёт қарашларни ўйлаб топди. Унга кўра, Масиҳ қонунларига тескари яшаган инсонлар у билан ҳамжиҳатликда яшамоқдалар” каби танқидий фикрлари учун черковдан маҳрум қилинган. “... Христианлик дини ва таълимотини унинг асл маъносида юқори қўйувчи мен учун буни айтиш қанчалик ажабланарли бўлишига қарамасдан, Муҳаммад (с.а.в.) таълимоти ўзининг ҳозирги шаклида черков православиясидан устун эканлигига шубҳа йўқ...” Адибнинг мусулмонларга ва уларнинг динига муносабати ҳавас қилгудек даражада бўлса ҳам, у Исломни ошкора ва расман қабул қилмаган.

Иккинчи руҳий инқирози ўттиз ёшида юз беради. Бу ҳолатни “Иқрорнома”да шундай изоҳлайди: “Мен қилмаган жиноят қолган эмас ва бунинг ҳаммаси учун мени мақташган, тенгдошларим мени нисбатан виждонли одам, деб ҳисоблашган. Манфаатпарастлик, шуҳратпарастлик, ҳокимиятпарастлик, шаҳвоният, мутакаббирлик, ғазаб, интиқом – буларнинг ҳаммаси ҳурматга сазовор эди. Бу ҳисларга берилганимда мен катта одамларга ўхшаб қолардим ва мендан мамнун эканликларини ҳис қилардим. Шу аҳволда ўн йил яшадим”. Урушдан кейин 26 ёшида Петербургга келиб, ёзувчилар танишади ва ўттиз ёшигача шуҳрату олқиш илинжида тинимсиз ёзади. Ҳаётининг учинчи йилида бошлангач, у интилган, юксак ва пок деб билган олам – адабиёт аҳлига бўлган имонига дарз кетади. Уларни кузатишга, ўрганишга киришиб шуни англайдики, ёзувчилар виждонсиз, ҳарбий ҳаётида учратган одамлардан ҳам тубан, аммо ўзларига жуда бино қўйган ва ўзларидан мамнун одамлар. “Аммо ғалати жойи шундаки, бу имоннинг ёлғонлигини тушуниб, ундан юз ўгирганимдан кейин шу одамлар томонидан менга берилган рутбадан – санъаткор, шоир, устоз рутбасидан юз ўгирмадим”, дея иқрор бўлади Толстой.

Қирқ билан юзлашай деганида, Оврўпода “тараққиёт” деб номланувчи нарсага хурофий эътиқод қўйишнинг ҳаёт учун кифоя эмаслигини англашига Париждаги қатл саҳнаси ва ёш кетган акасининг ўлими сабаб бўлди. Оилали бўлгач, бу тарққиётнинг ўрнини бола-чақани боқиш, оила тебратиш юмуши эгаллади.

Толстойдаги мана шу асарнинг юзага келишига сабаб бўлган энг оғир руҳий инқироз эллик ёшлар арафасида уни таъқиб эта бошлаган. Бир сўз билан айтганда, ҳаёти тўхтаб қолган, ҳеч нарсадан маъни, қувонч тополмаган. Ҳаётнинг маъносизлиги – инсон эришиш мумкин бўлган бирдан-бир хулосадир, деган тўхтамга келган.

Аммо ёзувчи Шопенгауэрга ўхшаб одамни тушкунлик ботқоғига ботириб қўймайди, якунда ёруғлик, бир чора беради. Асарда бу боши берк кўчадан чиқишнинг тўрт чорасини келтиради: биринчиси – билмаслик (билмай яшаш осонроқ), иккинчиси – эпикурона, яъни ҳаётдан умидвор бўлмоқнинг имкони йўқлигини билатуриб, ҳозирча мавжуд неъматларнинг ҳаммасидан тўйиб-тўйиб емоқлик, учинчиси – куч ва қувват чораси, бу бемаъниликдан ўз жонига қасд қилиб қутулиш, тўртинчиси – ожизлик, одам яшашидан ҳеч нарса чиқмаслигини билса-да, яшашда давом этаверади, ўзини шу тоифага мансуб деб билган.

Бироқ, Толстой илоҳий китоблар мутолаасига берилиши, меҳнаткаш халқ ҳаёти билан танишиши натижасида, бу фикрлари хато эканини англайди. Имондангина ҳаётнинг маъноси ва яшаш имконини топиш мумкинлиги, имон ҳаётнинг қудрати эканлиги, агар инсон бирор нарсага ишонмаса, имон келтирмаса, яшай олмаслигини тушунади. Эътиқод ортидан у Худони излай бошлайди. Охир-оқибат шундай хулосага келадики, “Мен ҳамма нарсада аввалгиларига, болалигим ва ёшлигимдагига қайтдим. Бошқача айтганда, мен худога эътиқодга, маънавий камолот сари интилишга ва ҳаёт маъносини ўзида элтувчи ривоятга қайтдим. Фақат фарқи шунда эдики, бир замонлар буларнинг ҳаммаси онгсиз тарзда қабул қилинганди, энди эса мен бусиз яшай олмаслигимни билар эдим”.

“Иқрорнома” ўн етти-ўн саккиз ёшларимда қўлимга тушган. Унинг юки ҳануз гарданимда. Толстойдек даҳо ўзининг хатою гуноҳларига, яшаб ўтган умрига шу қадар бешафқатсизларча иқрор бўлибдики, мен бугун иқрорларимнинг бешафқат тус олмаслиги, Ҳақиқат маъносини англаш учун нима қилдим, деган саволга ҳар куни дуч келаман. “Иқрорнома” чин маънода, кўплар қатори менинг ҳам тафаккуримни ўзгартириб юборган асардир.

ИҚТИБОСЛАР:

  • Инсон яшай олмоғи учун у ё чексиз нарсани кўрмоғи керак ёки ҳаёт маъносини шундай тушунмоғи керакки, бунинг натижасида чекланган нарса чексиз нарсага тенг деб ҳисобланмоғи шарт.
  • Яша, Худони излаб топ, шунда ҳаётинг Худосиз бўлмайди.
  • Юқорига қарасанг, пастга қулаш ҳақидаги фикр, ҳатто, хаёлингга ҳам келмас экан.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХУДО ЧЕКЛАНГАН УМР БИЛАН БИРГА ЧЕКСИЗ ИМКОНИЯТ ҲАМ АТО ЭТГАН
Маданият
15:26 / 26:04:2020