Хорижда бўлиб турган 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Авазбек Хожиметов маълум қилди.
Жорий йил 18 апрель ҳолатига вазирлик оператив штабида мавжуд маълумотларга кўра, Австрия, Арманистон, АҚШ, Бирлашган Араб Амирлиги, Греция, Исроил, Корея Республикаси, Россия, Таиланд, Туркия, Япония ва Қозоғистонда бўлиб турган 73 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Авазбек Хожиметов маълум қилди.
Келтирилган давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаримиз бемор ватандошларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, зарур консуллик ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб берилмоқда, деб қўшимча қилган у.