Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Қайтмас» маҳалласида хитойлик тадбиркор Лу Сюй Хаони кўпчилик Саша ака, деб чақиради. Ҳатто айримлар унинг асл исмини билмаслиги ҳам мумкин.

Лу Сюй Хао Хитойда туғилган, ўша давлатда вояга етган, ўқиган. Ризқ-насибаси бизнинг юртимизда ҳам экан. У ўтган йили августда «Бахтиёр савдо» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси сифатида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ўрта Чирчиқ туманидаги «Қайтмас» маҳалласида ғишт заводини ишга тушириб, 15 иш ўрнини яратди.

– Мен Ўзбекистонда меҳнат қиляпман, топаётган даромадим ҳам шу юрт, шу одамлар орқали, – деди Саша ака. – Коронавирус пандемияси, Бухородаги табиий офат, «Сардоба» сув омбори фожиасига одамларнинг муносабатини кўриб, тўғриси, ҳайрон қилдим. Мен Хитойда яшаганман, Россияда ҳам ишлаб, истиқомат қилганман. Бунақа ажойиб халқни биринчи кўришим: ўзбеклар, ўзбекистонликлар учун мурувват, хайр-саховат ёш ҳам, миллат ҳам танламас экан. Мен буларни кўриб томошабин бўлиб туролмадим. Қаранг, боғча ёшидаги кичкина болакай қатиқнинг идишига йиққан пулини топширяпти. «Эй Саша, дедим ўзимга ўзим, қўлингдан нима келади?» 25 мингта ғиштни Сирдарёга юбориш қўлимдан келар экан. Шу ишни қилдим. Шунда мен ўзимни ўзбекдек, Ўзбекистон фарзандидек ҳис қилдим. Мен шу юртда ўзбеклар билан яшаётганимдан фахрланаман. Бу баландпарвоз гап эмас. Мен ўзбекларга, уларнинг ҳиммати, муруввати, оқибатига ҳавас қиламан!

Саша ака ҳаяжон билан ички кечинмаларини баён этаркан, 1 миллион 800 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритиб, замонавий технологиялар асосида жиҳозланган янги ғишт заводи қурилиши бошлагани ва у жорий йилнинг августида ишга тушишини айтди.

Тошкент вилояти ахборот хизматига хабарига кўра, ушбу янги заводда 10 нафар кишига доимий янги иш ўрни яратилади ва корхона нафақат туманда, балки вилоятда ҳам йирик, янги технологиялар асосида фаолият кўрсатадиган ғишт заводларидан бўлади. Кунига 200 минг дона ғишт ишлаб чиқарадиган янги технологиялар Хитойдан олиб келинади.

Ҳа, Сардобада сув тошқинидан азият чеккан ватандошларимизга 25 минг дона ғиштни хайрия қилган ўзимизнинг Саша ака бўлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик тадбиркор: «Ўзимни ўзбекдек, Ўзбекистон фарзандидек ҳис қилдим»