Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И табрик сўзида Хитой ва Ўзбекистон яхши дўстлар ва вақт синовидан ўтган шериклар эканини таъкидлади.

Хитой Халқ Республикаси пойтахтида халқимизнинг яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг қутлуғ айёми – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрами ва мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси янги биносининг очилишига бағишланган тантанали қабул маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов, ХХР Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И ва Хитойнинг 500 нафарга яқин ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳа вакиллари, Пекинда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 24-27 апрель кунлари Хитойга ташрифи чоғида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси янги биноси билан танишган эди. Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитни кўздан кечирар экан, бу бино Хитой томонининг мамлакатимиз билан ҳамкорликка юксак эътибори намунаси эканини таъкидлади.

22.jpg

Мамлакатимиз элчихонаси янги биносининг очилишига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси давлат мадҳиялари янгради.

А.Комилов мамлакатимизнинг ташқи фаолият сиёсати очиқ, тенглик, ўзаро ишонч ва дўстлик тамойилларига асосланганини таъкидлади. Хитой билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар мамлакатимизнинг айни шу қарашларга содиқ эканини яна бир бор тасдиқлайди.

33.jpg

“Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасида ўтган мулоқот мамлакатларимизнинг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.

“Ўзбек халқ меъморчилиги асрий анъаналари ва замонавий архитектура талаблари асосида қад ростлаган элчихонамизнинг янги биноси Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг юқори даражада эканлигини яна бир бор тасдиқлайди”, деди А.Комилов.

44.jpg

Ўз навбатида, мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Хитой томони вакилларини жорий йилнинг 1 октябрь – ХХР ташкил топганининг 70 йиллиги куни билан самимий қутлади.

55.jpg

Ван И Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биноси давлатларимиз халқларининг мустаҳкамланиб бораётган дўстлиги рамзига айланишига ишонч билдирди.

Тадбирда ўзбек миллий санъати намояндаларининг ижодий чиқишлари ташкил этилди, халқ амалий санъати намуналари намойиш этилди, ўзбек ошхонасининг бой ва кенг турдаги таомлари билан безатилган дастур иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

66.jpg

“Дунё“АА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой пойтахтида Ўзбeкистон мустақиллик куни кeнг нишонланди