Миллий матбуот марказида акциядорлик тижорат Халқ банки тасарруфидаги “ХALQ SUG`URTA” компанияси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга тақдим қилинаётган замонавий суғурта турлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Унда соҳа мутахассислари сўнгги йилларда тизимда амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ва суғурталаш борасида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар юзасидан атрофлича маълумот берди. Компаниянинг асосий мақсади Ўзбекистон суғурта бозорида микросуғурта маҳсулотлари бўйича хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишдан иборат.

– Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида компаниямизнинг 15та филиали ва мазкур филиаллар негизида ташкил этилган 18та ҳудудий бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда, – дейди “ХALQ SUG`URTA” компанияси директори ўринбосари Абдулазиз Халилов. – Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, компаниямиз томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 19,9 миллиард сўмни ташкил этди. Шундан 8,1 миллиард сўми юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини суғурталаш, 7,1 миллиард сўми уларнинг транспорт воситаларини суғурталаш ва бошқа суғурта турлари ҳисобига тўғри келади. Компаниянинг жорий активлари йил бошидан буён 56 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Тадбирда суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда суғурталашни тартибга солиш услубларини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

“XALQ SUG’URTA” томонидан аҳолининг барча қатлами учун тушунарли бўлган, соддалаштирилган суғурта шартлари бўйича турли таклифлар ишлаб чиқилиб, реализация қилинмоқда. Жумладан, “Мигрант” суғуртаси бўйича суғурталанган фуқаро чет элда бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда уни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатлар, шунингдек, соғлиғини тиклаш ҳаражатлари суғурта пули доирасида суғурта компанияси томонидан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, “Жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш (географик ҳудуд)” ва “Шинам уй” каби суғурта турларидан ҳам аҳоли тизимли равишда фойдаланмоқда.

Тадбирда суғурта бозорини ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг мол-мулкларини кафолатлаш борасидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ХALQ SUG`URTA” компанияси суғурта мукофотлари ҳажми 19,9 миллиард сўмни ташкил этмоқда