Халқ таълими вазири: Мажбурий меҳнатни ватанпарварлик, деб билганмиз
Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш доирасида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов сўзга чиқди.
Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш доирасида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов сўзга чиқди.“Бошида янги тизимга мослашиш бизга қийин кечди. Энди ҳаммасини тўғри йўлга қўймоқдамиз. Каттақўрғон туманида мактаб ўқитувчиси билан юз берган бахтсиз ҳодисада ҳеч ким ёзма топшириқ бермаган. Аммо биз бунинг тагига етдик. Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мудири ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш борасида оғзаки топшириқ берганини тан олди. Биз у кишига нисбатан тегишли чора кўрдик”.