Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғи А. Ҳамдамов сўзга чиқиб, пандемия даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва махсус мактаб-интернатларида янги ўқув йилини бошлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Туманда ҳозирги кунда Халқ таълими бўлимига қарашли 52 та умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 28 минг 871 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. 

Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш жараёнида 113 та пирометр, 368 та дозатор талаб қилиниши ҳамда 1 ўқув ҳафтаси (5 кун) учун ўртача 57 минг 742 дона ниқоб, 5,7 литр антисептик восита талаб қилиниши ҳисоблаб чиқилди ва мактаблар кесимида санитария воситалари билан таъминлаш бўйича барча зарур чоралар амалга оширилди. Мактабларга тиббиёт ходимлари ва санитария ходимлари масъул қилиб бириктирилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масалада туманда бандлиги таъминланган ва яшаш шароити яхшиланган, даромад манбаига эга бўлган оилаларни камбағаллик рўйхатидан чиқариш тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида секторлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилиб, туманда мавжуд 41 минг 919 нафар оила ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган жами 2483 та эҳтиёжманд, кам даромадли оилалар аниқланиб, “Темир дафтар” га киритилди. Пандемия шароитида мазкур оилалар бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг вақтинчалик тартиби амалга оширилди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

photo_2020-09-11_17-21-52.jpg

photo_2020-09-11_17-21-54.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ депутатлари Қоракўл туман кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди