Халқаро валюта фонди экспертлари расмий ахборотларнинг очиқ-ошкоралигини ўрганиш учун Ўзбекистонга келади
Ўзбекистонда статистика ахборотларининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш мақсадида халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгаймоқда.
Ўзбекистонда статистика ахборотларининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш мақсадида халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгаймоқда.Эндиликда барча маҳаллий ва хорижий фойдаланувчилар учун республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари реал факторлар асосида халқаро амалиётда қўлланилаётган тизим орқали кузатув олиб борилади. Шу мақсадда Давлат статистика қўмитаси ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (ХВФ к-МТУТ) га уланиш бўйича иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон тарқатаётган расмий ахборотларнинг нечоғлик очиқ-ошкоралиги, маълумотларнинг ҳаққонийлигини кузатиш мақсадида Халқаро валюта фонди махсус экспертлар гуруҳининг 2018 йил январь-февраль ойлари юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.