“Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонга ВВЭР-1200 реакторига эга 3+ авлодининг энг замонавий станция лойиҳасини таклиф қилмоқда.

2020 йилнинг иккинчи ва учинчи чорагида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Ўзбекистонда иккита экспертлик миссияси ўтказишни режалаштирган бўлиб, улар бу вақт мобайнида АЭС қурилиши учун танланган ҳудудни баҳолаб, ўз хулосаларини тақдим этади.

АЭС ишига зилзиланинг ҳаттоки, энг кам миқдордаги хавфли таъсирини ҳам бартараф этиш учун агентлик меъёрларига кўра, агар танланган ҳудудда 9 баллдан юқори сейсмик фаоллик кузатилса ва объект майдонида фаол тектоник ёриқ борлиги аниқланса, у ҳолда АЭС қурилишига рухсат берилмайди.

ЎзР ФА Сейсмология институти директорининг илмий ишлари бўйича ўринбосари, геология-минерология фанлари доктори Вохитхон Исмоилов:

– АЭС қурилиши учун муносиб жой танлаш зарурияти туғилганда, республикамиз мутахассислари томонидан 10 та жойлашув пункти танланган эди (ҳар бир пункт ўрганиш учун бир нечта майдонлардан иборат), кейинроқ эса фақатгина иккитаси қолди. Изчил давом этган муҳандислик тадқиқотларидан сўнг, “Тузкон” объектидаги уч ҳудуддан бири танлаб олинди ва қурилиш учун устувор майдон сифатида баҳоланди.

Фан атом энергетикаси хизматида

Бугунги кунда олимлар қурилиш учун устувор майдон танлангандан сўнг, уни янада чуқурроқ тадқиқ қилиш устида бош қотиришмоқда: ҳозирда ҳудудда майда ёриқларнинг мавжудлиги ва уларнинг фаоллик даражаси аниқланмоқда. Асосий вазифалар геологлар, геофизиклар, тектониклар, сейсмологлар, сейсмотектониклар томонидан амалга оширилмоқда. Махсус асбоблар ҳамда архив материаллар ёрдамида олинган маълумотлар шуни тасдиқлайдики, АЭС қурилиши учун энг мақбул майдон танланган: сўнгги икки минг йил ичида ҳудуддан 50 км радиус узоқликдаги масофада кучли ер силкинишлари кузатилмаган.

ЎзР ФА Сейсмология институти “Минтақавий сейсмиклик ва сейсмик районлаштириш” лабораторияси етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори Роман Ибрагимов:

– Айни пайтда АЭС қурилиши учун танланган устувор майдонга ЎзР ФА Сейсмология институти томонидан 8 та махсус сейсмик станциялар ўрнатилган бўлиб, улар ҳар қандай ер силкинишининг ушбу ҳудудга бўлган таъсирини кун давомида мунтазам ўрганиб боради. Ўз навбатида, Россия томонидан ҳам сейсмик шароитни кузатиб борувчи 8 та станция ўрнатилган. Уларнинг фаолияти якунида тўпланган барча маълумотлар Халқаро Атом энергияси агентлигига ҳисобот тариқасида тақдим этилади.

Юқори сейсмик фаолликка эга бўлган кўплаб давлатларда атом электр станциялари фаол ишлаётгани ва қурилаётганига гувоҳ бўламиз. Ҳаттоки, Япония, Покистон, Ҳиндистон каби зилзилалар тез-тез рўй берадиган мамлакатларда ҳам атом электр станциялари мавжуд. АЭС сони бўйича бугун биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турибди: бу ерда жами 96 реактор мавжуд бўлиб, уларнинг бир қисми юқори сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган. Хитойда ҳозирги кунда 48 та ядро реакторлари ишлайди, яна 10 та янги блок қурилиш босқичида. Жанубий Кореяда 24 та реакторга эга 4 та АЭС фаолият юритмоқда. Эрондаги “Бушер” АЭС ҳудудида мунтазам равишда кучли зилзилалар рўй бериб туради, лекин улар станция ишига мутлақо таъсир қилмайди, АЭС одатдагидек ишлашда давом этмоқда.

– 1988 йилда Спитак шаҳридаги вайронкор зилзила вақтида ушбу ҳудудда 7 баллик ер силкиниши кузатилган, аммо 1977 йилда қурилган маҳаллий АЭС бунга бардош бера олган. Таҳлиллар натижасига кўра, ҳудудда бузилган аксарият бинолар сифатсиз лойиҳалаштирилганлиги ва қурилиш меъёрларига амал қилинмаганлиги оқибатида вайрон бўлгани маълум бўлди. АЭСнинг бундай вазиятда шикастланмаганлигининг асосий сабаби эса – бу каби лойиҳаларнинг қурилиши ва хавфсизлигига ўша даврда ҳам доимо жиддий эътибор берилганидадир. Умуман олганда, шу кунга қадар қурилган барча АЭСлар дунё тарихидаги ҳар қандай кучли зилзилага ҳам бардош бера олган.

3+ авлод АЭСлари

“Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонга ВВЭР-1200 реакторига эга 3+ авлодининг энг замонавий станция лойиҳасини таклиф қилмоқда. Бундай станция Россия ҳудудида фойдаланиш бўйича тажрибага эга. Лойиҳа “Тузкон” майдонининг хусусиятларига мослаштирилади ва янада консерватив баҳолашга йўналтирилади.

АЭС фаол ва пассив хавфсизлик тизимлари иш тамойилларига (оператор иштирокисиз) асосланган. Япониянинг Фукусима-Дайичи атом электр станциясидаги воқеалардан кейин юзага келган талабларга мос равишда қайта ишланган бўлиб, илғор ҳимоя тизимлари билан жиҳозланади. Атом электр станцияси қурилишида зилзиланинг салбий таъсирини тўлақонли олдини олиш учун станция қурилиши ва унинг сейсмик ҳолатини кузатувчи энг замонавий технологиялар ва воситалар қўлланилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро экспертлар миссияси Ўзбекистонда АЭС учун танланган ҳудудни баҳолайди