Кенджаева Камила Шамухтаровнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Диабетик полинейропатия билан оғриган беморларда витамин В12 етишмовчилигининг клиник аҳамияти” мавзусида
Кенджаева Камила Шамухтаровнанинг 14.00.03 – “Эндокринология” (тиббиёт фанлари) ихтисослиги бўйича “Диабетик полинейропатия билан оғриган беморларда витамин В12 етишмовчилигининг клиник аҳамияти” мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.10.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 20 май соат 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маъмурият биноси 2-қаватида бўлиб ўтади.
Тел.:(99871) 262-27-02; факс:(99871) 262-27-02
e-mail: endokrinologiya@mail.ru