Кемеровода самолёт ҳалокатга учради
Россиянинг Кемерово вилоятида Ан-12 транспорт самолёти ҳалокатга учради. Хабар қилинишича, бутун экипаж ҳалок бўлган. Учоқ парвоз пайти ёниб кетган.
Губернатор Илья Середюк Ягуново қишлоғи яқинида “авиация ҳодисаси” содир бўлгани, ўзи ўша манзилга кетаётганини айтган.
Таъкидланишича, фавқулодда қўниш жараёни фожиа келтириб чиқарган. Натижада ўн етти киши ҳаётдан кўз юмган. Вилоят раҳбари воқеа жойидан олинган видео тасвирни эълон қилди. Ҳалокат транзит рейс билан боғлиқлигини билдирган.
С.Раҳимов, ЎзА