Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда сўнгги уч йилда Фарғона вилоятидаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилгани қайд этилди. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди.
Келгуси йили вилоятдаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади, замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади.
Шунингдек, 15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади, вилоятдаги 8 минг гектар самарасиз боғлар янгиланади.
Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади.
ЎзА