Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда келгуси беш йилда пойтахтимизни ривожлантириш бўйича тайёрланган таклифлар ҳақида гапирди.

– Таҳлилларга кўра, 2026 йилга бориб, пойтахт аҳолиси 3,2 миллион нафардан ортиши кутилмоқда. Яна ярим миллиондан зиёд одам кунига шаҳарга келиб кетади. Бу, ўз навбатида, шаҳар инфратузилмаси, таълим, тиббиёт, жамоат транспорти,

уй-жой коммунал ва бошқа барча соҳаларда юклама анча ошишига олиб келади. Шуларни инобатга олиб, келгуси беш йилда Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Жумладан, келгуси беш йилда “Тошкент яшаш учун қулай яшил шаҳар”, “Бизнес учун улкан имкониятлар шаҳри”, “Минтақавий инвестициялар маркази”, “Рақамли пойтахт”, “Билим ва инновациялар шаҳри”, “Пойтахт – маданият ва маърифат булоғи”, “Соғлом турмуш ва сифатли тиббиёт” дастурлари амалга оширилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси беш йилда Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича тайёрланган таклифлар маълум қилинди