Келгуси ҳафтада ҳарорат пасайиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон республикаси гидрометеорология хизмати маркази 1-4 октябр кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ўзбекистон республикаси гидрометеорология хизмати маркази 1-4 октябр кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 1-2 октябрда 15-20, 3-4 октябрда 18-23 даража иссиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1 октябрда 18-23, 2-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1 октябрда 18-23, 2-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 1-2 октябрда 22-27, 3-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 2 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 3-4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1-2 октябрда 18-23, 3-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.